“Фейсбук”да дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Фейсбук”да дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда

“Фейсбук” тармоғининг ўзбек сигментида сўнгги кунларда аввал дўппи, унинг ортидан рўмол флешмоблари оммалашиб кетди.

ВВС радиоси ўзбек хизмати журналистлари Рустам Қобил ва Паҳлавон Содиқлар #doppi, #doppikiyamiz номли ҳештеглар билан дўппи кийиб тушган суратларини қўйиб бошлаб берган флешмоб кутилмаганда оммалашиб кетди.

Икки-уч кун ичида дунёнинг турли чеккаларидан ва Ўзбекистоннинг ичида дўппи кийиб тушилган суратларни минглаб фойдаланувчилар тармоққа юкладилар. Флешмобда эркаклар ва аёллар бирдек иштирок этдилар. Ўзбек дўпписи Лондоннинг Биг Бени,Буюк Хитой девори, Эйфел минораси, Рим Колизейи ва бошқа машҳур қадамжолар фонида “суратга тушди”. Флешмобда блогерлар Мубашшир Аҳмад, Аброр Мухтор Алий, Ўзбекистондаги энг ёш вазир ўринбосари Алишер Сагдуллаев, Гарвард университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Нилуфар Кўчимовалар ҳам иштирок этди.

Дўппи миллий қадрият ўлароқ халқаро дўстлик алоқалари боғлашда муҳим атрибут вазифасини бажаради. Масалан, "ҲилолНашр" нашриёт-матбааси раиси ва "Islom.uz" портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Ҳиндистон сафарида 2016 йил ноябрь ойида ўзбек дўпписини ҳадя қилган эди. Исмоил Муҳаммад Содиқ Ҳиндистон сафарида

“Фейсбук” фойдаланувчиси Шаҳноза Тўрахўжаева #doppi дан илҳомланиб, рўмол  флешмобини бошлаб юборди. Аёллар #рўмол ҳештеги остида рўмолли суратларини эълон қилдилар. Бу ҳештег ҳам тез орада трендга чиқди, яъни оммалашди.

Айримлар дўппи ва рўмол шунчаки ташқи кўриниш белгилари, моддият эканини ва бунга ортиқча эътибор бериб юборилганини танқид қилди. Аммо “дўппи моддият эмас, қадрият” (Анвар Намозов) дея ушбу танқидлар асоссиз экани айтилди.

Foto: Facebook / Inoyat Xon

Мазкур флешмоб дўппи, рўмол каби умуммиллий қадриятлар остида ўзбек халқининг якдил ва ҳамжиҳатликда бирлаша олишини исботлади. Ўзбек ёшлари ота-боболари, момоларидан қолган қадриятларни соғинган экан.

Мавзуга оид мақолалар
Одамлар ақл ва унинг сифати тўғрисида ҳар хил фикрга боришган. Бир тоифа «ақл латиф жавҳар, у туфайли хабар ва маълумотлар моҳияти фарқлаб олинади», деган. давоми...

10:53 / 13.12.2016 2936
Бугун 2018 йил 7 февралдан Фарғона вилоятининг машҳур шаҳарларидан бири қадимий Қўқон шаҳрида навбатдаги Қуръон мусобақаси бошланди. Шаҳардаги Дегрезлик жоме давоми...

00:09 / 07.02.2018 2766
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар давоми...

04:43 / 02.05.2019 3784