Фахриёрнинг «Излам» тўплами нашр этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фахриёрнинг (Фахриддин Низомов) «Излам» номли шеърий тўплами «Академнашр» нашриётида чоп этилди. Китобдан шоирнинг бир қанча янги шеърлари, шунингдек, қатор достонлари, адабий таржималари ўрин олган.

«Излам» ўзига хос дизайн ва полиграфик ижрога эга. У бошқа шеърий китоблардан фарқ қилади.

Ўзбек адабиётида янгича йўналишларни бошлаб бериши мумкин бўлган ўзига хос асарлар нафақат ўз оҳанги ва мазмуни, балки айрича кўриниши билан ҳам кўнглингизда сўнмас туғёнлар уйғотиши табиий.

Шоирнинг янги китобидаги айрим шеърлари геметрик шаклда жойлаштирилган. Масалан, «Турналар», «Геометрик баҳор» каби шеърлари ана шундай ўзига хос кўринишга эга.

Фахриддин Низомовнинг «Дарднинг шакли», «Аёлғу», «Геометрик баҳор» номли тўпламлари ўқувчиларга яхши таниш. У ўзбек таржимачилиги, хусусан, адабий таржима йўналишига салмоқли ҳисса қўшган, айниқса, унинг жаҳон адабиётидан инглиз тилидан қилган таржималари юқори баҳоланади. Омма уни машҳур «Тангем» телесериалининг таржимони сифатида яхши билади.  

Мавзуга оид мақолалар
gallery ids6063,6064,6065,6066,6067,6068,6069,6070,6071,6072,6073,6074,6075,6076,6077,6078

23:01 / 04.02.2017 4113
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар бўлсин Мени кўрмасдан менга эргашган давоми...

01:07 / 12.12.2017 2650
Ёмғир шивалаб ёғар, кун анча совуқ бўлганидан ҳамма тезроқ манзилига етиб олишга ҳаракат қилар эди. Мен ҳам соябон олмаганим сабаб ёмғирда анча ивиб қолдим. Ижара давоми...

10:34 / 02.02.2017 9050
Мен «Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли аёли» китобидан шу жумлаларни ўқиб қолдим «Оиша розияллоҳу анҳо Набий давоми...

03:11 / 29.11.2016 5340