«Islom.uz» порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="5717,5719,5720,5721"]

Бугун «islom.uz» порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда бир неча масалалар кўриб чиқилди. Мажлисга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилик қилдилар. Порталдаги ҳар бир сайтнинг масъуллари бундан буён ўз вазифаларига янада кўпроқ шижоат, янада кўпроқ масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидладилар.

«Hilol-nashr» нашриёти Шайх ҳазратларининг васиятларига биноан, ҳар икки ҳафтада бир марта  китоблар тақдимотини ўтказишини маълум қилди.

Шайх ҳазратларининг сафдошлари бўлган юртимиз уламолари билан  ҳамжиҳатликда иш юритишга келишиб олинди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик шиор қилинди.

Мусибатнинг биринчи куни хаккерлар томонидан« islom.uz» порталига ҳужум қилинган эди. Бу соҳанинг мутахасислари« islom.uz» порталини ўз ҳимояларига олганларини эълон қилишди.

Фазилатли устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фаолиятлари фарзандлари ҳамда шогирдлари томонидан давом эттирилишини барчангизга маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, аввало, Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолда, сиз, азизлардан ҳам дуо умидидамиз.

«islom.uz» портали

Мавзуга оид мақолалар
Британиянинг Channel  4 телеканали мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида Бомдод намози азонини давоми...

13:52 / 24.12.2016 2689
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

08:44 / 27.03.2019 3263
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим давоми...

08:50 / 23.05.2017 3027
«Дунёда энг гўзал ким», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва давоми...

11:16 / 24.01.2017 5217