Фан ва аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломий ўқув муассасаларининг барпо қилинишида аёлларнинг ўрни катта бўлган. Масалан, Фотима ал-Фихри 859 йилда Ал-Қаровин университетига асос солган (исломий илмлардан ташқари бу ерда математика, астрономия, нотиқлик санъати назарияси, мантиқ, география, тиббиёт ва кимё каби фанлар ўрганилган). Кейинчалик бу ишни Айюбийлар сулоласи давом эттирган, XII-XIII асрларда Дамашқда 160 та масжид ва мадрасалар очилган. Улардан 26 тасини вақфга эга бўлган аёллар маблағ билан таъминлашган. XII асрда яшаган Ибн Азакиранинг гувоҳлик беришича, Ислом оламида аёлларнинг илм олиши ва илмий даражаларга кўтарилиб, ўқитувчи ва олима бўлишлари  учун жуда катта шароитлар мавжуд бўлган. Унинг ёзишича, аёллар нафақат илм ўрганишган, балки илмий даражаларга кўтарилиб, ўқитувчи ҳамда олим бўлишган. Азакиранинг ўзи ҳам 80 та турли аёл-ўқитувчиларда таълим олган. Ислом оламидаги аёллар қаторига Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан: Хадича онамиз розияллоҳу анҳо – илғор тадбиркор, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо – кўп ҳадис ривоят қилган олима сифатида ўрнак бўлганлар.  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мадиналик аёлларни «камтарлиги динини ўрганишга халақит бермаган» деб уларнинг шариатни ўзлаштиришдаги интилишларини мақтаганлар. Аёлларнинг талаба сифатида дарсларга расман қатнашишлари мумкин бўлмагани учун,  улар масжид ва мадрасалар каби жойларда суҳбат ва маърузаларни  тинглаганлар. Қонун бўйича аёлларнинг илм олишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса-да, аксарият эркаклар бунга қарши эдилар. Масалан, Муҳаммад ибн ал-Хаж (1336 йилда вафот этган) ўз замонасида аёлларнинг норасманий маърузаларга қатнашишларидан ҳайратда қолганлар. XV асрда ал-Шанхави ўзининг 12 жузли биографик луғатини олима аёлларга бағишлаган; луғатда уларнинг 1075 таси ҳақида маълумот бор. Европада Янги замоннинг бошларида аёлларнинг таълим олиши оддий ҳол бўлган. Тахминан, 1405 йилда Леонардо Бруни  Урбин герцоги Антонио II де Монтефелтронинг қизи Батисте де Монтефелтрога бағишланган  «De studies et letteris» китобини ёзади. Китобида лотин тилини ўрганишни маъқулласа-да, арифметика, геометрия, астрология ва нотиқлик санъати назарияси каби фанларга қарши бўлган. Ренессанс даври ёзувчиси Изотта Ногароланинг ишларини тадқиқ килар экан, британиялик тарихчи Лиза Жардин XV асрларнинг ўрталарида «Аслзода аёллар яхши тарбия кўришлари лозим, аммо таълим эмас. Чунки бу иш уларга мутлақо тўғри келмайди», дея таъкидлаган. Аёлларнинг таълим олишидаги ҳақиқий ривожланиш XIX асрнинг ўрталарида, Ғарбда бошланди. Ўша даврда қизлар алоҳида ўқишлари учун  илк коллежлар барпо этилди. Алфред Теннисоннинг «The Princess: A Medley»  эпик поэмаси 1848 йилдаги аёлларнинг илм олишига нисбатан сатирик нуқтаи назар эди. Шу йили Лондонда Кирол Коллежи очилган бўлса-да, аёлларнинг у ерда ўқиши мунозалар келтириб чиқарарди. 1860 йилларда аёлларнинг  маорифини кенг тарғиб қилган Эмили Девис, 1869 йилда Жиртон коллежига асос солди. 1875 йили эса Анна Клау Ньюхем коллежини ташкил қилди.

Гўзал таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
gallery ids6042,6043,6044 Сурия Уламолари Бирлашмаси ҳамда Олий Таълим Вазирлиги бошчилигида Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг ҳалок шаҳид бўлганининг икки йиллиги давоми...

22:50 / 04.02.2017 3236
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ «Рамазон суҳбатлари» ни қуришда давом этар эканмиз, бугун кечаги мавзу давоми...

21:28 / 08.02.2017 3515
«Қибла» луғатда «қаршида, рўпарада турган нарса» дегани. Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг юзланадиган томонида бўлгани учун «қибла» дейилади. Қиблага давоми...

04:40 / 16.05.2017 2887
  28 апрелдан бошлаб «Аиша» халқаро аёллар клуби Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги МДММ билан ҳамкорликда ва «Мусулмонларга психологик ёрдам» уюшмаси кўмагида давоми...

14:24 / 28.04.2018 2395