Фейсбук саҳифаларини бузиб кириш ёки яроқсизлантиришнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Компьютерларни ёки компьютерлар тармоғини бузиб кириш хакерлик деб аталади. Фейсбук саҳифаларини хакерлик йўли билан бузиб киришнинг фойда ва зарарлари ҳам бугунги кунда кўриб чиқиш лозим бўлган янги масалалардан бўлиб, унга умумий ҳукм билан жавоб бериш ўринли бўлмайди.

Фейсбукда динсизлик ёки фасодни тарқатиш билан машғул кўплаб жамоалар ва саҳифаларни кўриш мумкин. Шунинг учун, менинг шахсий фикримча, Исломга ошкора душманлик қилувчи жамоаларнинг саҳифаларини бузиш, вайрон қилиш ва яроқсизлантиришда ҳеч танглик (гуноҳ) йўқ, валлоҳу аълам. Чунки бу мункарни, ёмонликни инкор қилишнинг бир кўринишидир. Бу гап фаҳш, беҳаё суратлар ва шармандали лавҳаларни тарқатиш йўналишидаги саҳифалар учун ҳам тўғри бўлади, яъни уларни ҳам бузиш ва яроқсизлантиришда гуноҳ йўқ.

Шахсий ёки умумий саҳифаларни эса, ҳатто унда баъзи қарама-қаршиликлар бор бўлса ҳам, бузиш ва яроқсизлантириш жоиз эмас. Аксинча, уларнинг эгаларига ва ҳурматли кишиларига яхшилик билан насиҳат қилиш лозим.

Агар шахсий ёки умумий саҳифа эгалари Ислом асосларини, яхшилик ва шаръий илмларни, фатво, мавъиза ва исломий хабарларни тарқатиш билан машғул бўлсалар, саҳифалари уламолар ва толиби илм саҳифалари каби кўринса, бундай саҳифаларни вайрон қилиш, бузиб ташлаш ва йўқ қилиш ҳаром бўлади. Чунки бу Аллоҳ таоло ёмон кўрадиган ва рози бўлмайдиган фасод ишдир.

Роббимиз айтади: «Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас» (Моида сураси, 64-оят), «Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас» (Юнус сураси, 81-оят).

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

17:18 / 21.09.2017 11063
embedhttpswww.youtube.comwatchvXY4P0PPGsXkfeatureyoutu.beembed

17:07 / 02.07.2017 2787