Профиль ёки шахсий саҳифаларга болаларнинг расмини қўйиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ота-оналарга саҳифаларда болаларининг, айниқса чақалоқларнинг суратини қўйишдан сақланишни маслаҳат бераман (ёки шунга чақираман). Афсуски, ҳозирда бу кенг тарқалиб, машҳур бўлган нарса. Менинг назаримда болаларни кўз тегиши ва ҳасаддан асраб, «шафақа» – меҳрибонлик қилган ҳолда бундан четланиш лозим. Ёқуб алайҳиссалом ўғилларига кўз тегмасин деб, шундай деган эдилар: «Эй ўғилларим, битта эшикдан эмас, турли эшиклардан киринглар» (Юсуф сураси, 67-оят). Чунки кўз – азиятнинг сабабидир.

Бу ўриндаги қайтариқ – Аллоҳга таваккул қилиш билан бирга эҳтиёт ҳам бўлиш бобидандир. Шунинг учун ҳам Ёқуб алайҳиссалом юқоридаги сўзидан сўнг шундай дейдилар: «Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмайман. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Унгагина таваккул қилдим. Таваккул қилгувчилар фақат Унгагина таваккул қилсинлар» (Юсуф сураси, 67-оят).

Бунинг маъноси шундай: «Сизлар эҳтиёт бўлинглар, ўша дарвозадан тўп бўлиб, кўплашиб кирманглар, одамларнинг кўзи тегмасин. Лекин бу гапим билан Аллоҳнинг сизларга тақдир қилган ҳеч нарсасини даф қила олмайман». Мана шу «шафақа», яъни меҳрибонликдир.[1]

Илмий китобларнинг жилди расмини қўйиш

Менимча, саҳифа эгаси ўзи ёзган илмий китобларнинг муқоваси расмини қўйса, бу яхши иш. Бу ҳам илмни тарқатишдир. Бу борада саҳифа эгаси ушбу ишни Аллоҳ розилиги учун қилиши керак, риё ёки шуҳратпарастликдан сақланиш лозим.


[1] Қаранг: «Тафсирул Жалолайн» (Жалолиддин Маҳаллий, Жалолиддин Суютий): 313-с.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
УСТОЗНИ ЁД ЭТИБ.. Уйқу қочди бугун қанча қароғлардан. Хушуъ кетди намозлардан, сабоқлардан. Ёшлар оқди давоми...

04:57 / 01.02.2017 3256
 Севимли ўғлим, севимли қизим. Умар Ибн Абу Салама ривоят қиладилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

14:25 / 09.12.2016 3179
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё давоми...

14:27 / 24.11.2016 3319