«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 4-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен нега севаман Расулуллоҳни?

Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ! Сизни севишимнинг беҳисоб сабабларидан атиги ўнтасини баён қиламан:

  1. Роббим сизни севгани учун: сиз инсоният ичида Аллоҳга энг суюкли Ҳабибуллоҳсиз, сиз Роббим оламларни яратишига сабаб бўлган инсонсиз.
  2. Сиз Роббимни ҳаммадан кўп севганингиз учун: сиз инсоният ичида Аллоҳни энг кўп севган ва менга Уни севишни ўргатиб кетган инсоним бўлганингиз учун.
  3. Сиз Устозим бўлганингиз учун: ота-онам ўргатишга ожизлик қилган баъзи фазилатларни, муслима қизда бўлиши лозим бўлган сифатларни менга ўргатиб кетганингиз учун.
  4. Сиз энг гўзал инсон бўлганингиз учун: қиёматгача туғилган ва туғиладиган инсонларинг энг гўзали, кўрками, барча гўзал фазилатлар эгаси бўлганингиз учун.
  5. Мени дуо қилганингиз учун: ўз умматингизни дуо қилишлик билан мени, барча яқинларимни, ота-онамни асрлар олдин дуо қилиб кетганингиз учун.
  6. Менга бебаҳо Қуръонни қолдирганингиз учун: Роббимнинг менга айтган сўзлари менгача етиб келиши учун нозил қилинишида сиз улуғ зот сабабчи, Пайғамбар бўлиш орқали менга Қуръонни ўқишни ўргатиб кетганингиз учун.
  7. Менга ҳадисларингизни айтиб кетганингиз учун: дуру гавҳардек терилган, менга яшашни ўргатган, Роббимга етишишимда нажотим бўладиган суннатингизни қолдирганингиз учун.
  8. Ота-онамни севишни ўргатганингиз учун: фақат севишни эмас, ота-онамни рози қилишни ўргатганингиз учун.
  9. Охиратда шафоатчим бўлишингиз учун: нафақат мени, барча севган кишиларимни шафоат қилишингизга эришишимиз мумкин бўлгани учун.
  10. Ҳеч қандай сабабсиз севаман: сабабини билмаганим, исмингиз ёхуд сиз ҳақингизда бирор нарса эшитсам, ўқисам, қалбимни тушунарсиз туйғу эгаллаб, кўзимни ёшлатадиган инсоним бўлганингиз учун, севишга нолойиқ умматингиз эканимни билсам-да, ўзимни севишдан тўхтатолмаганим учун севаман!

Соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Лола Ҳамдамова

     
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳдан бошқага сажда қилиш Қуръони Каримда фаришталар Одам алайҳиссаломга ва Юсуф алайҳиссаломга оталари Ёқуб алайҳиссалом ва акаларининг сажда қилганлари давоми...

21:54 / 27.02.2017 4832
Замонавий Ислом санъати.  Бу гапни қандай тушунасиз Одатда бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий бўлиш, ҳам дин аҳкомларига риоя қилиш қийинлиги, исломий руҳда ҳаёт давоми...

09:16 / 17.02.2017 7130
embedhttpswww.youtube.comwatchv9wkc8EKR1ZUembed

07:22 / 30.01.2018 2907
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

02:38 / 01.11.2016 4526