«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 13-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал ахлоқ эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят), дея Ҳабибининг ахлоқини гўзал санаган Аллоҳ таолога ҳамду сано ва: “Мен макорими ахлоқни мукаммал қилиш учун юборилдим”, дея мўминларни ҳусни хулқликка чақирган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна ва комил инсон ҳисобланадилар. Бу зот умматларини инсонларга азият беришдан, қалбини оғритишдан қайтариб: “Мусулмонларнинг яхшиси бошқалар унинг қўли ва тилидан озор чекмайдиганлардир”, деб таъкидлар ва ҳаттоки ўзларига қанча азият берган золим мушрикларга ҳам чиройли муносабатда бўлар эдилар.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳдига содиқлик, вафодорлик, ростгўйлик каби фазилатлари учун барча инсонлар у зотни Амин деб аташган.

Яна аҳли китоблардан бўлган Ваҳб ибн Мунаббаҳ бу борада шундай дейди: “Ўтган пайғамбарларга Худо тарафидан берилган китоблардан 71 тасини ўқиб туширдим. Муҳаммаднинг сифатларини уларнинг ҳаммасида кўрдим. Худо томонидан берилмиш бу ақл олдида бошқаларнинг ақллари дарёдан бир томчи сув мисоли, деб ёзилганини ўқидим”.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон бўлганлигини таъкидлар эдилар.

Оламларга раҳмат, мўминларга ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини сифатлаш учун бизнинг сўзларимиз ожизлик қилади.

Отабек Орифжонов

   
Мавзуга оид мақолалар
«Амалдаги қонунчилик Қозоғистон таълим муассасаларида ҳижобни чегараламайди», деб хабар берди Қозоғистон давоми...

10:37 / 09.11.2016 2481
180 йилдан ортиқ муддатдан сўнг Греция пойтахтида илк расмий масжид яқин ойларда ишга тушиши давоми...

08:04 / 10.06.2019 2031
Бир қариндошимиз оламдан ўтди. Деярли ҳамма қавмуқариндошларимиз кўнгил сўраб келишди. Шу орада бир давоми...

09:31 / 06.12.2016 3401
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Роббимиз бу мақтовни  давоми...

10:23 / 11.12.2017 2693