Эрмитажда Қуръоннинг ноёб нусхалари тақдим қилинади

0 791

Россиянинг Динлараро кенгаши дунё динларининг муқаддас матнлари кўргазмасини  Петербург Эрмитажида ўтказиш таклифини кўриб чиқиб, ва маъқуллашди. Шунингдек, кўргазмада Қуръоннинг ноёб нусхалари ҳам қўйилиши кўзда тутилган.

«Кўргазма лойиҳасига тақдим қилинган дастлабки рўйхатда унга яқин исломий ҳужжатлар мавжуд. Улар орасида  Санкт-Петербургда сақланаётган, VII-IX асрларга оид мусулмонларнинг оламшумул аҳамиятига эга бўлган  «Усмонийлар Қуръони» ҳам бор. Қўлёзманинг полиграфик тадқиқоти кўрсатишича, у шимолий ёки марказий Арабистонда яратилган», — деб хабар берилади.

Рўйхатга  «Усмонийлар Қуръони»дан  ташқари, Кохирадаги Амр ибн Осс масжидидаги муқаддас китобнинг нусхаси ҳам киритилган. Мусҳаф узоқ йиллар давомида Жан-Жозеф Марселнинг коллекциясида сақланган. Бу одам арабшунос ҳамда ношир бўлиб, Наполеон Бонапарт томонидан таъминланган Миср   экспедициясининг олимларидан биридир.

Ҳозирда қўлёзманинг сезиларли қисми Парижда, айрим варақлари эса Ватикан кутубхонасида ва Лондондаги шахсий коллекцияда сақланади.

«ансар.ру»нинг хабар беришича, экспозициянинг  моҳияти ҳали давлат томонидан ҳамда айрим марказий диний уюшмалар билан бирга ҳал қилинади.

Гўзал таржимаси

Баҳам кўринг

Leave A Reply