Эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақида

0 970

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин! Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13–20 Ражаб (1989 йил, 19 – 26 февраль) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

 Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки бу Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Аллоҳ таоло Қуръонда шайтоннинг гапини нақл қилиб «Уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» деган («Нисо» сураси, 119-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин», – деди.

Бу гап Бани Асадлик, Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, У:

«Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», – деди».

Имом Муслим ривоят қилган.

Иккинчи: Бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг ғолиб тарафига қаралади.

Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб, эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.

Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб, аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.

Бу даволаш жарроҳлик йўли билан ёки гармонлар билан бўлса ҳам, барибир. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволашдир ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш доирасига кирмайди.

 

Кифоя китобидан 3-жуз

Баҳам кўринг

Comments are closed.