Дунёнинг мафкуравий манзараси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Дунёнинг мафкуравий манзараси деганда, жамият тараққиёти қонунлари, унинг ривожланиш тенденцияларини муайян ижтимоий гуруҳ, этник бирликлар, сиёсий кучларнинг ўзига хос манфаатларидан келиб чиқиб талқин қилиш ва шунга асосланган ҳолда инсоният истиқболини белгилашга қаратилган мафкуравий тизимлар мажмуи тушунилади.

Ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида олиб бориладиган ҳаракатлар доимий такомиллашиб, қўлланиладиган  усул ва воситалар  мукаммалашиб борганини тарих кўрсатади.

Бугунги кунда эса ушбу воситаларнинг миқдорий  ва сифатий кўрсаткичлари  янада мураккаб характер касб этмоқда. Инсоният тўплаган уруш қуроллари бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб ташлаш даражасига етди. Шундай бўлса-да, кишилик жамияти  тараққиётининг ҳозирги даврида турли сиёсий кучлар ва ҳаракатларнинг  мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилиши оқибатида мутлақо янгича сифатга эга бўлган жараёнлар ҳам кузатилмоқда. Бу ўз ривожланиш тарихига эга дунёнинг мафкуравий манзарасининг ўзига  хос хусусиятларини белгилаб бермоқда.

Инсоният тараққиётининг илк даврларида деярли барча халқларда  мифология универсал характерга эга бўлган бўлса-да, бир томондан, ўзига хос хусусиятларга эга ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг айрича манфаатлари ифодаси бўлган  мафкуравий тизимлар  шаклланмагани, иккинчи  томондан Ер юзининг турли нуқталари  ўртасидаги алоқалар ривожланмагани, кишилик жамияти ягона организмни ташкил этмагани учун дуёнинг яхлит мафкуравий манзараси ҳақида гапириш мумкин эмас.    Халқлар, давлатлар  ўртасидаги  ижтимоий  алоқалар кучсиз бўлган бир даврда монотеистик динларнинг юзага келиши, уларнинг ўз ҳукмронлигини ўрнатиш йўлида олиб борган кураши натижасида эса дунёнинг диний қарашлар устивор бўлган илк мафкуравий манзараси шаклланди.

Қисқа вақт давомида алоҳида мавқега талабгорлик  қилган нацизмни инобатга олмаганда, асосан социалистик ва буржуа мафкуралари орасида борган кураш эса (“учинчи йўл”га  даъвогарлик  қилганлар ҳам аслида у ёки  бу  даражада  уларнинг таъсири остида эди)   дунёвий  мафкуравий  манзараси  ривожидаги янги  босқични  бошлаб  берди. У ҳукмронлик учун курашда  ғоявий омилнинг  ўрни ва аҳамияти  янада ошганини  кўрсатиш баробарида глобал  конфронтация  асосига  қурилган мафкуравий  манзаранинг шаклланишига  олиб келди.

Ушбу идеологиялар  ўртасидаги  кураш  барҳам топган ҳозирги даврда эса ўзига хос хусусиятларга эга дунёнинг янги мафкуравий манзараси қарор топиб бормоқда.

Бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси умуминсоний  қадриятлар ва демократик  тамойилларга  асосланади. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқлари  ва  эркинлиги, ижтимоий, сиёсий, этник, конфессионал тотувлик ҳамда бағрикенглик ғоялари устивордир. Шундай бўлса-да, инсоният истиқболини белгилашда унверсалликка даъвогарлик қилаётган ва трансмиллий характерга эга ғоявий қарашлар дунёнинг мафкуравий манзараси мазмунини  белгилаб беришда устиворликка интилаётганини ҳам таъкидлаш зарур.

Инсон онги ва қалби учун кураш янги хусусият касб этган бир даврда, эътиқод умумийлигига асосланиш (масалан, панисломизм), этник бирликка  урғу бериш (масалан, панславизм, пантуркизм) ва ягона ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий маконда яшаш натижасида юзага келган боғлиқликни рўкач қилиш асосида (масалан, пансоветизм) якка мафкуралар ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар кузатилаётганини таъкидлаш зарур.

Дунёнинг мафкуравий манзарасига хос моҳиятни чуқурроқ ва теранроқ англаш инсон онги ва қалби учун олиб борилаётган  тинимсиз курашнинг асл мақсадларини тўғри тушуниб етишга, мамлакатимизда ижтимоий ҳамкорлик, миллий бирлик, миллатлараро  тотувлик ва диний бағрикенгликка таҳдид солувчи ғояларнинг олдини олишга қаратилган тегишли маърифий ишларни изчил ва тизимли ташкил этишга хизмат қилади.

 

Муқаддас Бузрукхонова,

“Хадичаи Кубро” номли аёл-қизлар ўрта махсус

Ислом билим юрти 2-босқич талабаси

Мавзуга оид мақолалар
МУСЛИМА АЁЛЛАРдан бўлсангиз... МУСЛИМА ҚИЗ ўз отаси учун Жаннат эшикларини очади. МУСЛИМА РАФИҚА Эрнинг давоми...

13:42 / 21.01.2017 3143
Бир ишни бошлашдан, қарор қилишдан аввал, бирор ҳодиса олдидан Хайрлиси бўлсин дейиш мўминмусулмон давоми...

08:52 / 29.11.2016 3028
Пайғамбарлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, давоми...

01:37 / 28.12.2016 2801
 «Жоним болам Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил. Агар давоми...

15:31 / 29.12.2016 3911