Дунёдаги энг катта Қуръон Эронда чоп этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эронннг Машҳад шаҳрида муқаддас Қуръони Каримнинг 2,5х1,75 метрлик янги нусхаси устидаги ишларни якунлашди. Бу нусханинг вазни 3,5 тоннадир. Муқаддас матн 650 бетга жойлаштирилган. Матн ишларини эронлик ҳаттот Али Акбар Кучони ўз шогирдлари билан бирга бажарган. Ҳар бир бет 15 сатрдан иборатдир. Биринчи ва охирги сатрлар насх услубида, қолган сатрлар эса сулс услубида ёзилган. Мусҳафни тайёрлаш ишлари етти йилни талаб қилди. Бугунги кунда Қуръон мусҳафининг бу нусхаси ҳажми жиҳатидан Афғонистонлик хаттотнинг яратган  500 кг лик нусхасидан илгарилади.

«islam.ru» сайтидан олинди

 
Мавзуга оид мақолалар
Рабиъул аввал ойининг 11 ва 12кунлари орасидаги кечани бутун дунё мусулмонлари байрам сифатида нишонлашади. Чунки бу кечада севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

03:50 / 08.12.2016 2569
Ҳозирги кунимиздан 1443 йил аввал душанба куни Рабиъул аввал ойининг 12сида яъни милодий 571 йил 20 апрелда бу ёруғ дунёга Аллоҳнинг бандалари учун энг катта марҳамати давоми...

03:45 / 08.12.2016 3231
Литванинг Вильнюс шаҳрида мусулмонларга масжид қуриш учун ер ажратилди. У тўрт йилдан сўнг қурилади, деб хабар беради Литванинг 15min.lt янгилик портали. Масжид давоми...

14:55 / 29.08.2019 3400