Дунёйи фоний
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юмшатиб кўнгил тошини, эшитдим ул буюк Қуръон,

Қулига келди Ҳақдин иноят, келди бул азим Фурқон.

Дариғо, дунёйи фоний, зарингни бехатар билдим,

 Дилимни боғладим санга, ўлимдан бехабар бўлдим.

Лаъин айтган жаҳолатга эдим ҳар сония тайёр,

Кўзимга жилвалар қилган туман бир лаҳзалик айёр.

Дариғо, дунёи фоний, зарингни бехатар билдим,

Дилимни боғладим санга, ўлимдан бехабар бўлдим.

Бу дунё фитнаси бисёр, саноқ етмас адоғи йўқ,

Эсинг йиғ, бандаи мўмин, борар манзил бўлмасин чоҳ.

Дариғо, дунёйи фоний, зарингни бесамар билдим,

Дилимни боғладим санга ўлимдан бехабар бўлдим.

Эй Умида! Чиқмағил бу саройдин бўлиб хуш,

Ул ҳидоят шоҳининг муҳаббат майидин қил хаб.

У. Обрў

Мавзуга оид мақолалар
Япония пойтахтида жойлашган университетлардан бири, талабалар учун ҳалол ошхона очди. Таомномага шариат давоми...

02:40 / 06.02.2017 3264
httpswww.youtube.comwatchvJkqJqj01Y68ampfeatureyoutu.be

09:26 / 20.12.2018 2358
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

05:07 / 05.02.2018 3414