Dolce & Gabbana ҳижоблар тикишмоқда

0 3 573

Дунё муслималарига хушхабар

d 3

Ва ниҳоят! Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том маънода тўппа-тўғри. Dolce and Gabbana маркаси муслималар учун мўлжалланган кийимлар тўпламини ишлаб чиқармоқда. Доменико ва Стефано анъанавий ҳижоб ҳамда абаяларни ўзларининг услубларига хос бўлмиш гулли безаклар, ярим қимматбаҳо тошлар, ипак тўрлар ва аппликациялар билан бачканаликдан қочган ҳолда бойитганлар. Дизайнерларнинг  бу тўпламда ислом маданиятига бўлган юқори даражадаги эҳтиромларини кўриш мумкин.

Тўпламдаги кийимларга қўшимча қилиб бир қатор аксессуарлар ҳам яратишган. Масалан, гулли декорга бой бўлган, катта ойнали, қуёшдан сақловчи кўзойнаклар ҳамда судралувчилар терисидан тайёрланган, классик кўриниш ва шаклларга эга бўлган сумкалар.

Яқин Шарқ йўналиши бежиз танланмаган. Бу ҳолат мусулмон аёлларнинг италян брендларига бўлган қизиқишларига нисбатан ўзига хос жавобдир. Dolce and Gabbanaнинг  савдо кўрсаткичи,  айнан,  Яқин Шарқда юқори  натижалар беряпти. Бу йил ҳам кўрсаткичлар,  хусусан,  янги тўплам борасида, янада баланд бўлиши кутилмоқда. Қолган дизайнерлар  ҳам Dolce and Gabbana маркасидан  ўрнак  олишса,  нур  устига  нур  бўлар  эди.

                                                                                                                                                     манба:vogue.ru

Баҳам кўринг

Leave A Reply