Доғистонда аёллар ўртасида намоз арконларига оид мусобақа бўлиб ўтди

0 1 059

  Доғистоннинг Советское қишлоғи масжидида аёллар ўртасида намоз ва таҳорат бўйича туман мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этиш мақсадида туманнинг  25 та кишлоғидан аёл ва қизлар йиғилишган. Уларнинг ҳаммаси яхши натижаларга эришдилар.

Тадбирнинг барча иштирокчилари юқори даражада тиришқоқлик, ҳамда фаоллик кўрсатдилар. Совринли уч  ўринни ҳам Ново-Кара қишлоғидан келган муслималар эгалладилар ва Қуръон мусҳафи, фахрий ёрлиқ, ҳамда пуллик соврин билан тақдирландилар.

Қолган қатнашувчиларга эса рағбатлантирувчи мукофотлар–Доғистон Республикаси муфтийси Аҳмад ҳожи Афандининг китоблари билан мукофотландилар. Тадбирнинг энг кичик фаол иштирокчиларига эса пуллик мукофот ва китоблар тақдим қилинди .

Туман имоми мусобақани ўтказишда фаоллик кўрсатган Бобоюрт туманининг муфтийлар қўмитаси вакилларига, шунингдек, қизларини шариат аҳкомлари асосида тарбия қилаётган иштирокчиларнинг ота-оналарига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

                                                                                  Манба: islamisemya.com  сайти

Баҳам кўринг

Leave A Reply