Димланган товуқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу таомни тайёрлашда бироз меҳнат талаб қилинса-да, аммо қилган меҳнатига арзийдиган жуда мазали таомлардан ҳисобланади. Бу таом байрам дастурхонингизни кўркига кўрк қўшиб тургувчидир. Қаймоқ ёки майонезга туз, зиравор ва қизил булғори ҳамда майда қилиб тўғралган саримсоқни қўшиб аралаштирасиз. Ҳосил бўлган қоришмани устию ичи тозаланган товуқни аввал яхшилаб устига, агар ортса, ичига ҳам суртиб чиқасиз.

Керакли маҳсулотлар:

Товуқ

Картошка 3-4 та

Помидор 1-2 та

Булғор қалампири 1та

Пиёз 1 та

Сабзи 1та

Саримсоқ бўлаги 4-5 дона

Лимон 1та

Сариёғ 70 гр

Туз, зиравор ва ошкўкатлар таъбингизга кўра.

 Соуси учун:

Майонез ёки қаймоқ 150 гр

Саримсоқ бўлаклари 4-5 дона

Қуритилган қизил булғори ярим ошқошиқ

Туз ва зираворлардан зира, қора мурч, кашнич уруғи ва кийик ўти керак бўлади.

Тайёрланиши:

Қаймоқ ёки майонезга туз, зиравор ва қизил булғори ҳамда майда қилиб тўғралган саримсоқни қўшиб аралаштирасиз.

Ҳосил бўлган қоришмани устию ичи тозаланган товуқни аввал яхшилаб устига, агар ортса, ичига ҳам суртиб чиқасиз.

Юқорида санаб ўтилган пиёз ва лимондан ташқари, ҳамма сабзавотларни жуда ҳам йирик ва жуда ҳам майда бўлмаган шаклда, пиёзни эса ярим ҳалқа шаклида тўғраб ҳаммасини бир идишга соласиз, лимонни ярмини сиқиб сувини сабзавотларга қўшилади ва таъбга кўра туз, зиравор ҳамда ошкўкатларни солиб аралаштирасиз.

Тўғралган, тузланган ва таъмланган сабзавотларни, бир неча бўлакларга бўлинган сариёғ билан, устию-ичига қаймоқ суртилган товуқни орқа қисмидаги тешикдан тиқиб тўлдирилади ва қолган яримта лимонни тешикка тиқиб қўйилади. Бу лимон биринчидан қопқоқ вазифасини адо этса, иккинчидан хуштаъмлик беради.

Товуқ оёқлари учини бир-бирига ёпиштириб ип билан бойлаб қўйинг, бу, биринчидан, қопқоқ вазифасини адо этаётган лимоннинг тушиб кетмаслигини таъминласа, иккинчидан, пишгандан кейин иплар ечилгач, чиройли кўриниши учундир.

Чуқурроқ патнисни озроқ ёғлаб товуқни қўйинг, агарда сабзавотлар ортиб қолган бўлса, уларни товуқ атрофига териб қўйиб, товуқ устини махсус зар қоғоз (фолга) билан ёпиб, темир тандирга (духовка) 40 дақиқа паст оловга қўйиб, сўнгра товуқнинг устини очиб, 20-30 дақиқага баланд оловда қизартириб олинг.

Тайёр бўлган димланган товуқни бир каттароқ лаганга бутунлигича қўйиб, лаганни ўз дидингизга қараб безатиб, дастурхон кўркига кўрк қўшиш учун тортиқ қиласиз.

Ёқимли иштаҳа!

 

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Расуллуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб   Ё Расуллуллоҳ, сизни нега яхши кўраман, мен ожизанинг сизга бўлган муҳаббати ўзидек ожиза бўлса. Сизни давоми...

02:15 / 08.12.2017 2186
Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз фойдаланувчилари Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бировга яхшилик улашиш, манфаат етказиш осон бўлиб қолди. Хусусан, бу иш давоми...

22:04 / 21.01.2019 2543
Машҳур ирландиялик актёр Лиам Нисон ўзининг яқин ўтган кунлардаги Туркияга қилган ташрифида улкан орзусини амалга оширди. У Ислом динини қабул қилди. Шимолий давоми...

02:49 / 25.01.2017 3064
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту давоми...

06:35 / 12.02.2017 4865