Қозонда «Жаннат оналар оёғи остида» номли мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«6 март куни Қозон шаҳрида мусулмон хотин-қизларнинг «Жаннат оналар оёғи остида» номли учрашуви бўлиб ўтди», деб хабар беради Россия Ислом Университети матбуот хизмати.

Ушбу давра суҳбати Татаристон Республикаси Ислом Маданияти Маркази ва Татаристон Мусулмон Аёллари Иттифоқи томонидан Россия Ислом Университетининг бевосита кўмаги остида ташкил қилинди. Учрашув мусулмон хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорликда бўлишлари, ёшларни анъанавий Ислом маданияти қадриятларига ошно қилиш каби мавзуларни муҳокама қилиш учун бутун жаҳон миқёсида замин яратиш ғояларини олдинга қўйди. Давра суҳбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди: «Оналарга муносабат», «Қариялар уйида ота-оналар», «Қайнота-қайноналарга муносабат», «Ота-онаси тирик етимлар». Тадбирда Макка шаҳрининг Уммул-Қуро Университети профессори Аҳлам Баҳандам хоним (Саудия Арабистони), Эрон, Кувайт ва бошқа мамлакатлар вакиллари Қозон шаҳрининг хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари, Россия Ислом Университети ва бошқа ўқув юртлари талаба қизлари қатнашдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, доктор Баҳандам хоним Қозонга Россия Ислом Университети таклифига биноан ташриф буюрган. Бу ерда Баҳандам хоним Россия Ислом Университети қизлари учун очилган араб тили бўйича қишки оромгоҳ ишларида ҳам қатнашади.

«Islam.ru» дан олинди. Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб Саодату ҳидоятимиз сабабчиси. Аллоҳ таоло у зотни бизга йўлбошчи, охиратга қадар Пайғамбаримиз қилиб давоми...

03:16 / 11.12.2017 2990
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб муҳрланса, уни очиш йўллари борми Мен илм олиб юрардим, давоми...

22:50 / 04.12.2016 5444
 Зулқаъда ойларида юз берган муҳим воқеалар Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир Ҳижратдан аввалги 53 йил, Зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрь давоми...

09:25 / 29.12.2016 2928
Савол Шаққи садр воқеаси неча марта содир бўлган     Жавоб Биринчиси 4 ёшларида, Бану Саъд қабиласида. Иккинчиси Меърож кечаси, Исро воқеасидан олдин, Каъба ёнида.

23:58 / 29.11.2017 2340