Чуст туманида мусобақа бошланди

0 290

2018 йил 5 февралда Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган “Мавлоно Лутфуллоҳ” жоме масжидида ҳудудлараро навбатдаги Қуръон қироати мусобақаси бошланди.

Бошқа туманларга қараганда ташкилий масалалар яхши йўлга қўйилгани шундоққина сезилиб турибди.

Ҳозирча маълум бўлишича, ҳифз йўналиши бўйича 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар бўйича фақатгина Абдуазимова Барно қатнашяпти. 18-25 ёшли иштирокчилардан эса мазкур йўналиш бўйича бошқа иштирокчилар йўқ.

Тиловат йўналиши бўйича эса 18-25 ёшгача 21 та, 26-40 ёшгача эса 37 та, жами 58 та аёл-қиз иштирокчилар қатнашмоқдалар.

Воқеа ривожини биз билан бирга кузатинг…

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply