Чеченистонда «Тақводор муслималар» танлови ўтказилди

0 341

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида «Болалар ва ўсмирлар туризми ва экскурсияси уйи» томонидан чечен тили кунига бағишланган «Тақводор муслималар» танлови ўтказилди. Танловнинг асосий мақсади ― юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий тарбиясида вайнах удумлари, расм-русмлари ва урф-одатларига нисбатан ҳурматни сингдириш, Ислом асосларини ва жамиятда муслималарнинг ахлоқий нормаларини ўргатиш ва намунавий муслималарни топиб, уларни тақдирлашдан иборат эди.

Танлов қатнашчилари ҳақиқий тақводор муслима қандай бўлиши, намоз қандай адо этилиши, жамиятда ва оилада ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб бердилар.

Бундан ташқари, танлов иштирокчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари, қизлари, саҳобиялари ҳақида қизиқарли воқеаларни қамраб олган ҳикоялар тайёрлашлари керак эди. Танлов қатнашчиларининг чиқишларини Россия Ислом Университетининг ўқитувчилари, Грозний шаҳар қозиси С.Бергоев ва бошқалар баҳолашди.

Шунингдек, Чеченистон Республикаси диний бошқармаси томонидан ташкил қилинган «Ислом тарихи ва маданияти» мавзусида мактаб ўқувчиларининг шаҳар миқёсидаги олимпиадаси бўлиб ўтди.

islam.ru сайтидан олинди.
Муслима Робиъа тайёрлади

Баҳам кўринг

Leave A Reply