Чеченистон Давлат университетида Мавлид ойи муносабати билан мусобақа ташкил қилинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро исломий мусобақа ташкил қилинди. Бунда жами 10 та факультетдан 4 тадан иштирокчи қатнашиб, талабаларнинг Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларига доир, саҳобалар ҳаёти ҳамда ҳадисларга оид билимлари синаб кўрилди. Натижада Тиббиёт институти талабалари бошқа факультетлардан ғолиб келиб, биринчи ўринни қўлга киритишди. Қувонарлиси – мазкур Тиббиёт институти жамоасини юртимиздан борган ўзбек талабалари ташкил қилади. Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик 1-курс талабаси Одил Раҳимов Дониёр ўғли 1-ўринни олди. Барча ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда Мусҳаф билан мукофотланишди.

muslimaat.uz  
Мавзуга оид мақолалар
  Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб давоми...

07:04 / 27.05.2017 3599
Беканинг саранжом саришталигию орасталиги ҳақида у бекалик қилаётган уйнинг ҳар бир бурчаги дарак бериб давоми...

10:56 / 15.07.2017 7380
Аллоҳ таоло марҳамат қилади «Зарийат» Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим давоми...

16:00 / 08.01.2020 2671