Бурятия мусулмонлари Рамазонга янги масжид очишди

0 1 522

 Бурятиянинг УстОрдин тумани Оса қишлоғининг мусулмонлари ўз кучлари ила икки йил давомида масжид қуришди. Масжид очилишини рамазон ойига яқин мўлжаллашган эди. 5 июнь, жума куни масжидда биринчи жамоат намози ўқилди.  Намозга муфтий Фаритҳазрат Мингалеев имомлик қилди. Масжиднинг тантанали очилишига Оса қишлоғи мусулмонлари,  Иркутск вилояти имомлари, ижтимоий ташкилотлар вакиллари ва бир қанча фахрий меҳмонлар ташриф буюришди.

Оса қишлоғи Иркутскдан 150 км узоқда жойлашган. Масжидга доимий имом қилиб шу қишлоқда яшовчи ҳазрат Ранас Ягудин тайинланди. У эса ўз навбатида масжид қошида шинамгина шаръий китоблар кутубхонасини ташкил этди.

Шунингдек, дам олиш кунларида бошланғич диний таълимотлар дарслари уюштирилиши ҳам мўлжалланган.

Маҳаллий аҳоли янги масжид очилганидан жуда ҳам мамнунЎзига хос архитектуравий услубда қурилган бу масжид, нафақат қишлоқнинг кўрки, балки руҳий тарбия маркази бўлишига ҳам умид қиладилар.

                                                                                                                                                                                                                                            Манбаа: islamisemya.com

Баҳам кўринг

Leave A Reply