Булғор исломий академиясини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Булғорда «Мусулмон тафаккури: миллий, ҳудудий ва тамаддун ўлчовлари» номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур тадбир «Татар художўйлари» йили доирасида ташкил этилган бўлиб, «Россия исломий дунё» стратегик гуруҳи тадбирлари режасининг амалга оширилиши ҳамдир.   Мазкур форум Татаристон Республикаси  мусулмонлар диний форуми ҳамда «Ислом маданияти, таълими ва илмни қўллаб-қувватлаш» нотижорий хайрия фонди  ҳамкорлигида ташкил этилган.

Конференцияда Россия, Туркия, Миср, Сурия, Ироқ, Тожикистон ва Қозоғистондан Ислом уламолари, илмий ва экспертлар уюшмаси аъзолари иштирок этишмоқда.

Конференция арафасида Булғор Оқ масжиди қошида тантанали равишда «Қуръонни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш» нинг олти ойлик курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши ва курсларнинг очилиши, аслида, Булғор исломий академияси ўз фаолиятини бошлаганлигининг белгисидир.

Форумнинг очилиш маросимида Татаристон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Минтермир Шаймиев иштирок этди. «Билим ва таълим Исломда ҳамиша алоҳида аҳамиятга эга бўлган», деб таъкидлади у ўзининг маърузасида.

«Илм – бу, Исломнинг руҳи ва диннинг таянчидир», – деб Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан иқтибос келтирди Минтемир Шаймиев.  «Булғорлар, Пайғамбар суннатларига амал қилган ҳолда, – таъкидлади у, – илмга муҳаббатли бўлишган ва ҳамиша янги билимларни эгаллашга интилишган».

«Маълумки, 1080 йилдаёқ булғор олими Ёқуб ибн Нўъмон томонидан билимлар уйи, замонавий тил билан айтилганда университет очилганди. У энг шимолий Исломий давлатнинг шунчаки ўқув маркази эмас, балки халқаро миқёсга ҳам эришди. Булғор давлати  ўша пайтда талаб кучли бўлган ҳанафий мактаблари, фикҳи ва ҳуқуқининг марказига айланган эди», – деб эслатди Татаристон Республикаси Давлат маслаҳатчиси.

Шаймиев таъкидладики, мусулмон диний марказининг қайта ташкил этилиши – Булғор исломий академиясининг очилиши – нафақат Россияда, балки ундан ташқарида ҳам катта аҳамиятга эга.

«Ҳозирги пайтда мусулмон дунёси ва жаҳон ҳамжамияти  мисли кўрилмаган даражадаги терроризм билан тўқнаш келмоқда, у Ислом либосини кийиб, Ислом тимсоллари ва таълимини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимиз президенти Владимир Путин айтганларидек, бу террористлар ўзларининг қонли жиноятлари билан буюк дин бўлмиш Исломни бузиб кўрсатишмоқда. Бу ёмонликларни фақатгина  ҳақиқий илмга асосланган яхши сўз, тўғри дунёқараш, асл билим билан ютиш мумкин», – деб таъкидлади Минтермир Шаймиев.

«Булғор исломий академияси ўз эшикларини илмни яхши кўрадиган, унга интиладиган, мазкур илмларни республика мусулмонлари ва Россия жамоатчилиги фойдасига сарфлашни кўзлаган барча учун очиқ. Умид қиламанки, мазкур марказ исломий анаъаналрнинг давомчиси бўлиб қолади», – деди давлат маслаҳатчиси.

Очилиш маросимида иштирок этган Камиль ҳазрат Самигуллин мазкур академия нафақат Россия, балки МДҲ мамлакатларини ҳам диний мутахассислар билан таъминлашига умид боғлашини айтиб ўтди.

Ирода  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Аҳмад 20 йил олдин  Сомалидан АҚШ га кўчиб ўтган. Ҳозирда ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги доимий ишидан ташқари, Ислом динига бағишланган мулътфильмлар яратиш давоми...

01:04 / 04.03.2017 7811
    20 ноябрь 2018 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида мавлиди шариф бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан, Тошкент давоми...

01:06 / 21.11.2018 2860
Испаниянинг Олий суди Каталониянинг Лерида шаҳрида жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг паранжида юришларини, шунингдек юзни ёпиб турадиган бош кийимларни давоми...

08:16 / 21.12.2016 2238
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, лойиҳанинг 85 қисми амалга ошириб бўлинган. Янги экомасжид давоми...

04:52 / 15.09.2015 3546