Бу юрак (14-май 2011 йил Қўқон, Айюб Абдуллоҳ)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БУ ЮРАК Қани, бу юрак кўнсайди, Кўз ёшим бир зум тинсайди, Бу юзим бир он кулсайди, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Баъзида ўксиниб пинҳон йиғлайман, Баъзида сўғиниб, кўксим тиғлайман, Синовми ё жазо, ўзим билмайман, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Ёш бошимга синовлар келар, Бу қалбим тошга айланиб борар, Кимдур дард қўшар, кимдир олар, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Ҳўрлигим келиб, сизни эсласам, Кўзим қувончга тўлиб, йиғласам, Ҳар қанча ўзимни алдасам , Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Отаси борларга келар ҳавасим, Асло йўқдур қалбимда ҳасадим, Лек бордур ҳолис ниятим, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Кўзларим сизни яна кўрса, Димоғим ифоризга яна тўлса, Қанийди, орзум амалга ошса, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, На илож, энди сабр қиларман, Ортингиздан дуолар қиларман, Жаннатда орзумга етарман, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, (14-Май 2011 йил, Қўқон, Айюб Абдуллоҳ)
Мавзуга оид мақолалар
1997 йил октябрь ойида Умра сафарига бордик. Аввал ўзимиз учун, кейин кетмакет отаонамиз учун умра қилдик. Яна вақтимиз бор, яна умра қилсак бўлади, чунки бу давоми...

05:37 / 21.11.2016 4537
embedhttpswww.youtube.comwatchvx8NwlxARNowembed

07:17 / 01.05.2018 2559
  Басра аҳлидан бўлган бир киши шаҳар юқорисидаги боққа чиқди. Ҳаво иссиқ эди. Басранинг деҳқонлар маскан қилиб олган равоқларидан бирига кирди. У киши шундай давоми...

00:55 / 11.07.2017 5557
Иймонга мос келмаган кийим тўғрисида Давримиз аёлининг диндорлик, ахлоқ, номус ҳақидаги тушунчалари билан бирга ёқаси очиқ кўйлаклар кийиши, очиқсочиқ юриши давоми...

03:26 / 15.11.2016 6119