Бойлик, омад ва бахт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч кўрмаган, нотаниш. Аёл уларга салом бериб, деди: «Мен сизларни танимайман, лекин балки, қорнингиз очгандир? Марҳамат, уйга киринглар, меҳмонимиз бўласизлар». «Соҳибингиз уйдамилар?», сўрашди ҳалиги нуроний чоллар. Эри уйда йўқ эди ва у «йўқ» деб жавоб берди. «Унда биз киролмаймиз», дея бош чайқашди нотаниш кишилар. Кечқурун аёлнинг эри уйга келди. Аёл эрига бўлган воқеани сўзлаб берди. Эри эса уларнинг ёнига бориб, уйга таклиф қилишини айтди: «Қарияларнинг ёнига боргин-да, менинг уйдалигимни ва уларни меҳмонга таклиф қилаётганимизни айтгин», дея тайинлади. Аёл эрининг айтганини қилди. Бироқ ҳалиги нуронийлар ҳаммалари баравар уйга кирмасликларини билдирдилар. Аёл ҳайрон: «Нега?» сўради аста. Шунда қариялардан бири ёнидаги шерикларидан бирини кўрсатаркан, гап бошлади: «Бунинг исми БОЙЛИК, кейингисиники ОМАД, мен эса МУҲАББАТман», кейин қўшиб қўйди: «Эрингдан бориб сўрагин-чи, олдин кимни уйга киритаркин? Қайси биримизни хонадонингизда кўпроқ бўлишимизни хоҳлайсизлар». Аёл эрининг ёнига қайтди. Эр ҳайратдан ёқа ушлаб қолди. «Жудаям яхши, уйимизга бойликни таклиф қила қолайлик, у билан уйимиз давлатга тўлади», дебди. Аёли эса: «Азизим, омадни таклиф қилсак бўлмайдими?». Уларнинг суҳбатини эшитиб турган келини гапга қўшилибди: «Муҳаббатни таклиф қилайлик. Шунда хонадонимиз меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бўлади». «Келинимизнинг айтганини қиламиз. Боргин, муҳаббатни меҳмонга таклиф қилиб кел», дебди эр. Аёл ташқарига чиқиб, ҳалиги одамлардан қайси бири Муҳаббат эканини сўради ва уни уйига таклиф қилди: «Марҳамат, бизнинг энг азиз меҳмонимиз бўл», дея илтифот кўрсатди. Улар уй остонасига яқинлашганларида, қолган икки меҳмон ҳам уларнинг ортидан кириб кела бошлади. Аёл ҳайрон. Бойлик ва омадга қараб, «Мен фақат Муҳаббатни таклиф қилганман, сизлар ҳам кирмоқчимисизлар?» деб сўради. Улар эса: «Агар сиз фақатгина Бойликни ёки Омадни таклиф қилганингизда, бошқаларимиз ортингиздан эргашмаган бўлар эдик. Лекин сиз Муҳаббатни танладингиз, демак, биз ҳам у билан биргамиз», дейишиб, ўша хонадондан қўним топишган экан.

Қиссадан ҳисса: «Қаердаки, меҳр-муҳаббат бор экан, ўша жойда омад ва давлат ҳамиша унга йўлдош.»

Ойдинахон ВАҲОБЖОНОВА тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvOf5AGNFrBgIfeatureyoutu.beembed АЛЛОҲНИНГ КИТОБИДА ИБРАТЛАР БОР Оқил ва эркин банда Аллоҳ таоло давоми...

06:07 / 01.08.2017 2788
Агарчи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур. Мизожинг давоми...

15:44 / 17.02.2017 2932
Фарғона вилоятида якунига етган яна бир Қуръон мусобақаси Қўштепа тумани Муборак жоме масжидида бўлиб ўтди. давоми...

07:20 / 07.02.2018 2301
embedhttpswww.youtube.comwatchvMfhqPTT0yNIembed БАШАМЕЛЛИ МАКАРОН Ассалому алайкум Бугунги таомимиз барча севиб истеъмол давоми...

06:35 / 17.12.2016 77476