Бош оғриғини халқ табобати ёрдамида даволаймиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бош оғриғини халқ табобати ёрдамида даволаймиз!

Баъзи шарбатлар бош оғриғига даводир:

  • Бошингиз сурункали равишда оғриса, картошка шарбатини кунига чорак стакандан икки маҳал ичишни одат қилинг.
  • Қора қорағат(смородина) қаттиқ бош оғриғини ҳам кесади. Мунтазам равишда қорағат мураббоси истеъмол қилиб туринг.
  • Бодринг, сельдерей, сабзи ва лавлаги шарбатларини тенг миқдорда аралаштиринг. Кунига икки марта ярим стакандан овқатдан 1 соат кейин ёки бош оғриғи безовта қилганда ичинг. Муолажани 10 кун давом эттиринг ва ҳар 3 ойда такрорланг. Шарбатларни музлаткичда алоҳида идишларда сақланг ва ичишдан олдин аралаштиринг.

 Хантал бош оғриғига қарши жуда яхши восита:

  • Бир сиқим хантални илиқ(50 даража иситилган) сувга солиб, бўтқа қилинг. Бўтқани илиқроқ сувда(38-39 даража илиқликда) аралаштириб, бу сувга қўл ёки оёқларингизни қизара бошлагунча тиқиб ўтиринг. Сўнгра чайиб ташланг.
    • Шунингдек, ваннага сув тўлдириб, унга бироз хантал солиб ўтириш ҳам мумкин. Бу муолажанинг натижаси аввалгисидан кучсизроқ бўлса-да, аммо фойдаси бор. Фақат сувда 5-10 дақиқадан кўп ўтирманг, кўкрак қафасингиз сувдан ташқарида бўлсин ва албатта, тоза илиқ сувда чайишни ҳам унутманг. Ханталли ванна қўл ва оёқларда қон юришини яхшилайди. Бу эса миянинг қон томирлари учун фойдали.
    • Агар қуруқ хантал бўлмаса, унинг уруғини ишлатинг. 1 чой қошиқдан хантал уруғи, мармарак(шалфей) баргига ярим литр қайнаган сув солиб, ярим соатга дамлаб қўйинг. Сўнгра сувини сузиб олиб, илиқ сувга қўшиб, қўл-оёғингизни ванна қилишингиз мумкин.
    • Бош оғриғини хантал ёғи ҳам тузатади. Бунинг учун ярим литрли шиша идишнинг ярмигача сув солиб, 10 томчи хантал ёғи қўшинг. Сўнгра шиша идишни маҳкамлаб, яхшилаб чайқанг. Бу аралашма солинган ванна бош оғриғини бирпасда қолдиради.

 Бош оғриғининг босилишига турли гиёҳлар ҳам яхши ёрдам беради:

  • Мойчечакли чой – овқат ҳазм бўлмаганда, сафро тиқилганда ҳосил бўлувчи бош оғриқларда яхши ёрдам беради. Агар бошингиз нима сабабдан оғриётганини билмасангиз, оғриққа аҳамият беринг. Бош лўққиллаб оғриётган бўлса, тезда мойчечакли чой дамлаб ичинг.
  • Ялпизли чой – енгил оғриқ қолдирувчи кучга эга. Бундан ташқари, яна кўпгина фойдали хусусиятлари бор. Шамоллаш ва тумовдаги бош оғриқ, овқат ҳазм бўлмаслиги оқибатидаги бош оғриқ – буларнинг ҳар бирида ялпизли чой ёрдам беради. Сиқилиш оқибатидаги бош оғриққа ҳам ялпизли чой фойдали.
  • Жўка(липа) чойи – чарчоқ туфайли бош оғриса, жўкали чой тинчлантиради ва асаб тизимига яхши таъсир кўрсатади. У кишининг руҳий ҳолатини ҳам яхшилайди. Жўкали чойга бироз ялпиз қўшилса, таъсири янада фаоллашади.

Мавзуга оид мақолалар
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Таваккул Карманга мурожаат қилиб, унинг давоми...

10:05 / 08.02.2017 2647
Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини татбиқ этган билан тараққиёт, ривожланиш, техника ва саноатда юксалиш ила давоми...

20:19 / 21.01.2017 2982
gallery linkfile sizemedium ids9598,9599,9600,9601,9602,9603,9604,9605,9606,9607,9608 Муҳтарам ҳожиларимиз Аллоҳ таолонинг паноҳида Мадинадан Макка шаҳрига йўл олдилар. Улуғ кунларнинг шукуҳи ила давоми...

04:06 / 14.02.2017 4819
Мўминмусулмонларга турли ишларда кўмак қилиш, уларга хайрни исташ ҳам гўзал ўрнакдаги сифатларга киради. « ». Абу Ҳурайра давоми...

05:11 / 14.05.2019 2306