Бомдоднинг суннати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Икки ракъат бомдод намозини енгил ўқиш.

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У Зот азон ва иқомат орасида бомдод намозидан енгилгина икки ракъатни ўқир эдилар».

Муттафақун ъалайҳ.

 2. Бомдод намозининг биринчи ракъатида (Бақара 136) ни, иккинчисида (Оли Имрон 52) ўқир эдилар. Яна бир ривоятда биринчисида (Оли Имрон 52) ни, иккинчисида (Оли Имрон 64) ни ўқир эдилар. (Муслим ривоят қилган). Яна бир ривоятда Кафирун ва Ихлос сураларини ўқиганлар. (Муслим ривоят қилган)

 3. Ёнбошлаш. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъатини ўқисалар, ўнг ёнларига ёнбошлар эдилар». 

Бухорий ривоят қилган.

 Уйингизда Бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиганингизда, ундан кейин суннатга етишиш учун бир муддатга бўлса ҳам, ёнбошлашга ҳаракат қилинг. Бамдод намозидан кейин ўтириш «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқисалар, намозгоҳларида қуёш яхши кўтарилиб олгунича ўтирар эдилар». (Муслим ривоят қилган) Бу қандай ҳам буюк неъмат! Аллоҳ таоло фаришталарини, намозда аввал ёки ундан кейин масжидда ўтирувчиларни «Аллоҳим, унга мағфират қил», «Аллоҳим, уни раҳим қил» деб дуо қилиш, уларга истиғфор айтишга мукаллаф қилган. Мусулмон биродар, Аллоҳга итоат қилсанг, унинг ҳузуридаги қадрингга назар сол.Аллоҳ муқарраб фаришталарини сени дуо қилишга мукаллаф қилган.
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менинг бир дўстим 6 ойдан бери рафиқаси билан яшамайди. Барча юкмолларини олиб кетган. Талоқ ҳам бермаган, Загс ҳам давоми...

08:11 / 16.10.2016 2844
    Иккинчи хотин. Бу сўзлар худди чақмоқдек қулоқларим остида янгради. «Иккинчи хотинни нима қилади Наҳотки энди олдингидек мени ёқтирмаётган бўлса Ҳеч қачон давоми...

20:37 / 05.02.2017 12246
  Шошганимча таниш рақамларни тераман. Узоқ гудок товушларидан сўнг ўша илиқ ва қадрдон товушни эшитаман «Ассалому алайкум» Саломга алик олиб, ўзимнинг «турмуш давоми...

03:16 / 05.09.2018 4081
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Менга насиҳат қилинг», деди. Ғазаб қилма дедилар Пайғамбар соллаллоҳу давоми...

08:07 / 20.11.2016 3939