Болгарияда шаръий фанлар ўқитувчиларининг форуми бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болгар Ислом академиясида мусулмон таълим муассасалари ўқитувчиларининг VI халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Илмий-педагогик учрашув Россия Ислом институтининг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган. Икки кун ичида форум исломий таълим соҳасида муаммоларни ҳал қилувчи бир майдонга айланди.
Форумда мусулмон таълими бошланғич сегментининг фаолиятини муҳокама қилиш ва таҳлил этиш бўйича 200 дан ортиқ масжидлар қошида очилган курслар ўқитувчилари иштирок этмоқда. Шунингдек, форум доирасида исломий фанлар ва араб тили бўйича XI Бутунроссия олимпиадаси бўлиб ўтади.
Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Рустам Валиулин мадраса фаолиятининг муҳимлигини таъкидлади: «Таълим муассасалари – бизнинг юзимиз. Уларнинг ривожланиши муфтийликнинг устувор йўналишларидан биридир. Сиз миллатнинг таълим-тарбиясига ҳисса қўшмоқдасиз. Шижоатингиз сўнмасин! Биргаликда мусулмон жамиятининг манфаати йўлида тинмай хизмат қилишимиз керак».
Кун тартибига қуйидаги мавзулар киритилди:

  • татар тилининг масжид қошида очилган курсларда ўқитишнинг аҳамияти ва натижалари;
  • шаръий фанларни ўқитиш усуллари масжид қошида очилган курсларда;
  • Ислом дини асослари ва таълимини жамоат аҳлига ўргатиш;
  • масжид қошида очилган курсларда таълим тизимининг самарали ташкил этилиши;
  • исломий мактаблар ривожланишининг долзарблиги.
    Форумнинг иккинчи куни Россия Ислом институтида бўлиб ўтади. Унда Республика раҳбарияти ва муфтийнинг, шунингдек, хорижий меҳмонларнинг иштирок этиши режалаштирилган. Россия Ислом институти ходимларининг Татаристон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги, Татаристон Республикаси Фанлар академияси, Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идорасини фахрий белгилар билан тантанали мукофотлаши кутилмоқда.
Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 1 кичикроқ товуқ 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи 1 ош қошиқ томат пастаси 100 гр майда угра 1 ош қошиқ эритилган, тузли сариёғ 1 та лимон 1 дона селдир шохчаси 1 давоми...

20:51 / 25.01.2017 2863
     Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотлари ҳақидаги хабарни қабул қилишим жуда қийин бўлди. Шайхнинг илмларидан баҳраманд бўлган давоми...

09:11 / 05.02.2017 6179
1. Ер юзидаги энг бахтли инсон намозини елкадан ерга қўйиладиган юк эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш воситаси, деб тушунадиган кишидир. 2. Қачон яхши гумон қилсанг, давоми...

11:21 / 08.02.2017 4533