Бир бўлак қотган нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилигимиз онанинг қучоғи бола учун энг биринчи мактаб деб ҳисоблаймиз. Лекин бола она қучоғига келишидан олдинроқ унга асарлар, таъсирлар йиғила бошлайди. Чунончи, бола туғилишидан олдин ота-онанинг қилган яхши амаллари, дуолари ўз натижасини, самарасини бермай қолмайди. Ислом тарихидан бунга бир қанча мисоллар келтиришимиз мумкин. Ҳижрий 80-йилларда бир улуғ зот яшаб ўтганлар. Унинг исми Абдулазиз эди. У Абу Ҳозим исмли улуғ зотнинг зиёратига ихлос билан тез-тез бориб турарди. Кунларнинг бирида Абу Ҳозим Абдулазизнинг ихлоси, хизматлари, садоқатидан хурсанд бўлиб, ҳузуридаги бир бўлак қотган нонни «бу сизга, олиб кетинг» деб берди. Абдулазиз бундан жуда хурсанд бўлди. «Аллоҳнинг валийси бўлган зотдан табаррук туҳфа насиб бўлди, энди уни шундай истеъмол қилиш керакки, унинг баракалари тўлиқ ҳосил бўлсин» деган ўйлар билан уйга етиб келди. Аёли билан ҳам маслаҳатлашди. Ва ниҳоят ўйлай-ўйлай бир қарорга келди. Бу бўлакни учга бўламан ва уч кун рўза тутиб, уч бўлак нон билан ифтор қиламан. Биринчи кун рўза тутиб, бир бурда нон билан ифтор қилди. Иккинчи кун рўза тутиб, иккинчи бурда нон билан ифтор қилди. Учинчи кун рўзасини ҳам тутиб, охирги учинчи бурда нон билан ифтор қилди. Ва ўша тунда Аллоҳ уларга барака ато этди. Улар Умар исмли фарзанд кўрдилар. Бу Умар келажакда буюк Умар ибн Абдулазиз бўлиб етишади. Бу ҳам яхшиликлар ва яхши дуолар натижасидир.
Урду тилидан «Тарбиявий мақолалар» китобидан таржима қилинди. Замира бинт Ҳусайн Муҳаммад
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvPMhwJiBglsgembed

02:45 / 13.08.2018 4310
«Facebook» ижтимоий тармоғи Саудия Арабистонини эркинлаштириш жараёнига ўз муносабатини билдирган кўринади. У биринчи марта саудиялик аёлни ишга ёллади. Яқинда давоми...

01:31 / 25.02.2018 3192
Саломатлик дарсларини бошлаганимизда соғлом турмуш тарзининг бир қатор омиллари тўғрисида тўхталган эдик. Бугун сиз, азиза мухлисаларимиз учун инсон давоми...

10:01 / 02.01.2017 4169
Рамазон бизга шифо бўлиши учун...  Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Меҳрибон Аллоҳ бизга бу рўза учун Ўзи ваъда қилган давоми...

20:34 / 01.05.2019 2696