Билимлар куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="9426,9427,9428,9429"]

2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча мактабларида биринчи қўнғироқ жаранглади.  Бу  қўнғироқ бу йил биринчи марта мактаб остонасига қадам босган 631 минг болакай учун чин маънодаги илк қўнғироқ бўлди. Улар учун илм эшиклари очилди. Дунёга теранроқ назар солиш, билим пиллапояларидан кўтарилиш, зиё сари қадам қўйиш имкони туғилди. Бу жараён янада қувончли бўлиши учун болакайларга 12 номдаги ўқув анжомларидан иборат «Президент совғаси» топширилди. Илк ўқув йилининг илк  кунидаёқ бу ажойиб соғани қўлга киритган фарзандларимиз, албатта, ўқишни яхши кайфият, шавқ ва завқ ила бошлашлари аниқ!

  Қадимдан юртимизда таълим ва тарбия масаласи энг олдинги ўринда турган. Фарзандларини илмли қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг энг олий орзуси бўлган. Ислом дини ҳам бизларни айнан шунга буюради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олишни фарз (яъни лозим) эканини айтганларида, эркакка ҳам, аёлга ҳам алоҳида баробар таъкидлаб: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир» дедилар (Бухорий ривояти).

Демак, қиздир, ўғилдир – фарзандимизнинг илм олиши, билим пиллапояларидан илгарилиб бориши фарз экан. Ҳадисда бу илмнинг диний ёки дунёвий бўлиши ажратилмаган. Чунки ҳар қандай билим инсоният тараққиёти учун  хизмат қилади.

Фарзандларимизнинг илм олишга бўлган қизиқишларини янада орттириш учун, уларга ўқитувчилари қўйган «5» баҳодан ташқари яна қанчалаб манфаатлар борлигини эслатиб ўтиш ҳам фойдадан холи эмас.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди», деганларни эшитдим, деган эканлар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Лафз Термизийники.

Фарзандларимизни янги билимларни эгаллашга ҳарис қилиб ўстириш, китобни севувчи қилиб тарбиялашда биз, оналарнинг масъулиятимиз ва хизматимиз каттадир. Шунинг учун ҳам бошланган ўқув йилида барча оналарга фарзанд тарбиясида, уларнинг билим олишдаги ҳаракатларига кўмакдош бўлишда,  янги билимларни ўрганишга фарзандларида қизиқиш уйғотишда куч-қувват ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Оила илмий амалийтадқиқот маркази томонидан 2018 йил давомида кўплаб тадқиқотлар ўтказилди ва уларда давоми...

16:00 / 05.10.2019 1804
Абдуллажон Ғуломов таржимаси

07:29 / 28.12.2017 6337
Замонавий пазандачиликда таом тайёрлаш жараёнида спиртли маҳсулотларни тавсия қилиш кўп учрайди. Бу билан давоми...

16:00 / 13.09.2019 1841