Бекалар учун баъзи тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳафта давомида ишдан чарчаб, ҳориб келиб, у ёқ-бу ёқни бироз эпақага келтиргандек бўласиз. Лекин дам олиш кунлари бор кучингизни уйни тозалашга сарфлайсиз. Мана шу масъулиятли ишингизда  қуйидаги маслаҳатлар сизга асқотиши мумкин.

Уй тозалашни дастлаб гилам ва тўшакларни чиқариб қоқишдан бошлаймиз. Гиламларни ички томонидан қоқиб, юза қисмини супурги билан супуриб ташлаш тавсия этилади. Чанглардан қоқилиб тозаланган гилам сиркали сувга ботириб олинган латта билан артилса, ранглари «очилиб» асл ҳолига келади.

 Гиламларингизнинг янада «ялтиллаб» туришини истасангиз, ош тузини сепиб, сўнгра уни супурги билан яхшилаб супуриб ташлаш керак. Туз гиламдаги қолган чангларни шимиб олади ва уни ялтиратади. Қишда қор устида тозаланган гиламлар кўзни қувнатади.

Гиламлардаги қаҳва, чой доғларини эса глицерин аралашмали сув ёрдамида кетказиш мумкин (1 л совуқ сувга 1 ош қошиқ глицерин). Шарбат ва шунга ўхшаш суюқлик доғларини кир ювиш кукуни солинган илиқ сувда тозалаш мумкин. Сўнгра ўша жойни илиқ сиркали сув билан ювиш даркор (0,5 литр сувга 1 чой қошиқ сирка). Чангютгич билан гиламлар тозаланганда уларни устки томони билан эмас, балки тескари томонидан тозалашни тавсия этамиз.

Нон узоқ вақт давомида яхши сақланиши учун ҳаво ўтказадиган матодан қилинган сочиққа ўраб, тахтадан ясалган нон идишда сақлаш лозим. Нон идиши ичига олмалар кесиб қўйилса ёки тозаланган битта картошка тўғраб қўйилса, унинг ичидаги нон узоқ муддат яхши сақланади. Нон елим халтага ўроғлик ҳолда минус 18° ҳароратда музлатгичда турганда, 3 ойгача яхши ҳолатда бўлиши мумкин.

Қотган нон янги ёпилган нонга нисбатан фойдалироқ бўлса-да, янги ёпилган нон кўпроқ истеъмол қилинади. Қотган нонни юмшатиш учун нонни намлаб, сўнг қиздирилган духовкага 1-2 дақиқага солиб қўйиш лозим.

Дафна (лавр) япроғи, хушбўйлантирувчи ёки янчилган қора мурчларни овқат пишиши ёки димлаш олдидан солган маъқул. Чунки овқат узоқ қайнаганда уларнинг хушбўйлантирувчи хусусияти камайиб, тайёр бўлган таом мазасини тахир қилиб қўяди.

Қуриб қолган хантал (горчица)ни аввалги ҳолатига келтириш учун унга бир чимдим шакар сепиб, озгина сирка қуйинг ва яхшилаб аралаштиринг. Сиркани зич беркитилган шиша идишга солиб, салқин ва қоронғу жойда сақланг.

Салатларга, соусларга, маринадларга янада маза ва хушбўйлик киритиш учун фойдаланишга мўлжалланган сиркага аччиқ қизил қалампир (ёки аччиқ қалампирнинг бошқа навлари), саримсоқ, укроп, экстрагон, лимон қобиғи, қорағат (смородина) барги, антонов олмасини солиб қўйилади. Ушбу тайёрланган сирка икки ҳафта сақлангач, сузиб олинади.

Қалампирнинг барча турларини қуритиш мумкин. Бунинг учун қалампирнинг ўртасидан, чучук қалампирни эса бандидан ипга тизиб шода қилиш лозим. Қалампир тезроқ қуриши учун ҳар бирининг банди яқинидан тешиб, шамол яхши тегадиган жойга илиб қўйинг.

Майда тўғралган гўштни қовурмоқчи бўлсангиз, товага керагидан ортиқча мой солманг. Жигарни қовуриб бўлгандан кейин тузлаш керак, агар олдин тузланса, гўшти қотиб қолиши мумкин.

Балиқдан келаётган балчиқ ҳидини йўқотиш учун тузли сувда ювиш тавсия этилади.

Биллур идишларни дастлаб совуқ сувда ювиб, сўнгра синька солинган сувда чайиб олинса, ялтирайди.

Пишлоқни қирғичдан ўтказишдан аввал унга ўсимлик ёғи суртиш керак. Шундай қилинса, пишлоқ ёпишмайди ва қирғични ювиш ҳам осонлашади.

Қишки кийимларни куя ҳужумидан халос этиш учун уларнинг орасига, чўнтакларига қуритилган апельсин пўстлоғини, герань ва тамаки баргларини солиш кифоя.

Мебелдаги қирилган жойлар йод аралашмаси билан артилса, излар йўқолади,

Агар кир совун совуқ жойда сақланса, яхши кўпиради.

Қорайган алюмин идишларни сирка солинган аралашма билан тозалаш мумкин.

Балиқ сақланган идишни дастлаб хантал билан ювиб, кейин совуқ сувда чайиб ташлаш зарур.

Сочиқ ва дастурхонлар тузли сувда ивитилса, тез ва осон ювилади.

Дилдора тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvrlQId3LbeIembed

07:35 / 29.04.2017 5429
Таҳорат одоблари  1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш. Таҳорат ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандоқ давоми...

02:47 / 25.10.2016 5294
Даъват ошкор этилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига келган динга икки йилу уч ой давоми...

03:14 / 21.01.2017 2620