
Ичимликлар ҳақидаги фойдани биласизми?
Инсон организмининг оддий сувга бўлган эҳтиёжини ҳеч нарса билан тўлиқ қондириш мумкин эмас. Сув хаёт учун энг зарур манбаалардан биридир. Обихаёт таркибидаги қатор фойдали элементлар вужудимиздаги намликни сақлаб, баданимизнинг ёшариши ва ҳужайралар бўлинувининг бир меъёрда давом етишини таъминлайди. Шу боис, сувнинг ўрнини ҳеч нима босолмайди, десак, янглишмаймиз.
Аммо шурдай ичимлмклар ҳам борки, уларни истеъмол қилиш орқали организмимиз учун кўплаб зарур ва фойдали моддаларга эга бўламиз. Қуйида ана шулар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Кўк чой остеопороз, саратон, юрак қон томир сингари хасталикларнинг пайдо бўлиши хавфини бирмунча камайтмради. Унинг таркибидаги флаваноидлар, полифеноллар ҳамда антиоксидантлар эса хужайралар емирилишининг олдини олиб, организмнинг табиий жараёнини мўътадиллаштиради. Шунингдек, кўк чойда суякларни мустаҳкамлайдиган ва тишларга ижобий таъсир кўрсатадиган фтор моддаси ҳам мавжуд. Тибет ламаларининг эътироф этишларича, бир кунда ўн пиёла Кўк чой ичган одам ўпка ва томоқ саратонига мутлақо чалинмас экан.
Соя сути юракқон томир хасталигининг олдини олишда соя сутининг аҳамияти беқиёс. Шунингдек, бу сервитамин маҳсулот бизни ортиқча холестирин ҳамда триглитсеридан халос қилади. Аммо ундаги фитоэстрогенлар кўкрак саратонини келтириб чиқариши ҳам мумкин экан. Шу боис, агар оилангиздагилардан кимдир бу хасталикка чалинган бўлса, соя сутини ичишдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб олинг. Бироқ унутманг бир кунда 250грамм соя сутини истеъмол қилиш орқали 81калл қуввaтга эга бўлишингиз мумкин.




