Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»

0 66

Ғуслнинг фарзлари

73-масала

Тирноқ устида хамир қотиб қолган бўлиб, унинг тагига сув етмаган бўлса, ғусл тўлиқ бўлмайди. Ўша хамирни сув билан ишқалаб, уни кетказиб, тирноқни ювиш лозим. Чунки агар ўша ғусл билан намоз ўқиган бўлса, намозини қайтариб ўқийди.

74-масала

Агар кишининг қўли ёки оёғида ёриқ[1] бўлиб, унга дори ёки мой суртган бўлса-ю, у ерга сув тегиши зарар келтирадиган бўлса, мойнинг устидан сув оқизиш билан ғусл тўғри бўлади. Агар зарар келтирмайдиган бўлса, тўғри бўлмайди.

75-масала

Ғусл қилаётганда қулоқ ва киндикнинг ичига сув етказиши керак. Акс ҳолда ғусл тўлиқ бўлмайди.

76-масала

Жунуб киши бутун оғзини сув билан тўлдирган ҳолда сув ичса, оғзи чайилган ҳисобланади. Лекин оғзини тўлдирмай ичса, яъни оғзининг ҳамма жойи ҳўл бўлмаса, кифоя қилмайди. У ҳолда оғзини чайиши лозим бўлади.

77-масала

Агар киши боши ёки баданини мойлаган бўлса-ю, унинг устидан сув оқизганда ёғнинг сабабидан сув бадандан юмалаб тушиб кетса ҳам, ғусл тўғри бўлади.

78-масала

Тишнинг орасида ёки кавагида таом бўлакчаси қолиб кетган бўлса, ғусл пайтида уни чиқариб юбориш керак. Чиқарилмаса ва унинг тагига сув етмай қолса, ғусл тўлиқ бўлмайди.

79-масала

Агар кўз касал[2] бўлиб, йирингласа ва йиринг кўзнинг ташқи четида тўпланса, унинг остига сув етказишга ҳаракат қилиш лозим бўлади. Агар унинг остига сув етмаса, таҳорат ҳам, ғусл ҳам тўлиқ бўлмайди.


[1] Ёриқ – терининг касаллик ёки совуқ туфайли ёрилиши

[2] Масалан, шамоллаш ёки бошқа касаллик туфайли шишиб, йирингласа.

Ашраф Али Таҳонавий

Баҳам кўринг

Leave A Reply