Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»

0 103

Ғуслнинг фарзлари

68-масала
Баданнинг бирор жойига – соч толасичалик жойга бўлса ҳам – сув етмай, қуруқ қолиб кетса, ғусл тўғри бўлмайди. Худди шунингдек, оғиз ва бурунни чайқашни унутса ҳам ғусл дуруст бўлмайди.

69-масала
Ғуслдан кейин баданда қуруқ жой қолиб кетган бўлса, ғуслни янгилаш лозим бўлмайди, балки ўша қуруқ жойнинг устидан сув оқизиш кифоя қилади. Лекин ҳўл қўл билан ўша жойга масҳ тортиш (силаб қўйиш) кифоя қилмайди, сув оқизиш шарт. Агар киши ғуслдан кейин оғзи ёки бурнини чаймаганини эслаб қолса, ўша ювилмаган жойининг ўзини ювади, ғуслни янгилаши лозим бўлмайди.

70-масала
Аёл киши бирор узр сабабли бошини юва олмаса, яъни бошини ювиш унга зарар келтирадиган бўлса, бошини ювиш фарз бўлмайди. Бошини ювмай, бошқа жойларини ювади.

71-масала
Хатна қилинмаган кишига машаққат бўлмаса, хатна қилиниши керак бўлган жойга сув киритиши лозим бўлади. Агар машаққат бўлса, лозим эмас. Аёл киши ҳам ички фаржини ювиши шарт.

72-масала
Агар аёл кишининг сочи ўрилмаган бўлса, бошини тўлиқ ювиши, сочи устидан сув оқизиши лозим. Бунда сув етмаган бирор тола қолса ҳам ғусл тўғри бўлмайди. Агар сочи ўрилган бўлса, сочининг тагига сув етказиши лозим бўлади, ўримини ҳўллаши шарт эмас.

Ашраф Али Таҳонавий

Баҳам кўринг

Leave A Reply