Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

26-масала

Агар кўзда йиринг бўлиб, ундан қон чиқсаю, лекин кўзнинг ташқарисига оқмаса, таҳорат бузилмайди. Лекин кўзнинг ташқарисига оқса, бузилади. Худди шунингдек, йиринг бурун ёки қулоқнинг ичкарисида бўлиб, ундан қон чиқиб, ғусл пайтида ювиш фарз бўлган жойгача оқиб келмаса, таҳорат лозим бўлмайди. Лекин ғусл қилганда ювиш фарз бўлган жойгача оқса, таҳорат лозим бўлади.

27-масала

Яранинг пўсти олиб ташланганда унинг ўрнида қон кўринсаю, лекин ундан оқмаса, таҳорат кетмайди. Оқса, таҳорат кетади.

28-масала

Агар қон ёки йиринг жароҳатнинг ичида оқиб, ундан ташқарига чиқмаса, таҳорат бузилмайди. Лекин ундан ташқарига чиқса, бузилади.

29-масала

Агар жароҳатнинг ўзида қон кўринса, уни артиб ташлангандан кейин яна кўринса, сўнг яна артиб ташланса, учинчи марта ҳам шундай бўлса – агар қонни артмай, ўз ҳолига қўйилганда жароҳат ўрнидан ташқарига оққан бўларди, дейилса, таҳорат бузилади. Агар ундай бўлмаса, яъни қон кам бўлиб, ўз ҳолига қўйилганда оқмаган бўларди, дейилса, бузилмайди. Қон кўриниб, унга тупроқ ёки кул сепилишининг ҳукми ҳам шундай.

30-масала

Киши тупурганда тупугида қон кўрса ва бу қон кам бўлса, яъни тупукнинг оқи қоннинг қизилидан кўпроқ бўлса, таҳорат лозим бўлмайди. Лекин қон кўп бўлса, яъни қоннинг қизили тупукнинг оқидан кўпроқ бўлса ёки тенг бўлса, таҳорат лозим бўлади.

Ашраф Али Таҳонавий

Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида «танқиҳ» сўзи «қайта кўриб чиқиш», «тўғрилаш» ва «тафтиш» маъноларини билдиради. «Манот» давоми...

11:05 / 29.12.2016 2193
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Сиз ҳам унга давоми...

07:18 / 24.12.2018 3402
Солиҳлик йўли. Солиҳлик йўли «Фотиҳа» сурасининг «Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. «Ўзинг неъмат давоми...

10:16 / 17.11.2016 3017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бинту Содиқ канали рабиъул аввал ойи муносабати билан ҳар йилги анъанага давоми...

07:28 / 27.10.2019 2051