Байрамингиз муборак, азиз устозлар!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

sam_3317 sam_3314

Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

 Касблар ичида энг шарафлиси – устоз ва мураббийликдир. Чунки ота-она билан бир қаторда устозлар фарзанднинг келажаги учун жон куйдирадилар, таълим берадилар. Устозларнинг таълими қанчалар муҳим эканини уламолар шундай тушунтирганлар: «Эътибор бериладиган бўлса, башариятни тўғри йўлга йўллаш учун Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон ҳамда бир қанча саҳифалар нозил қилинган. Аммо тирик муаллимлар ниҳоятда муҳим бўлгани сабабли юз мингдан ортиқ пайғамбарлар устоз қилиб юборилган. Пайғамбарларнинг барчалари китоб билан келмаган, аммо барчалари устоз бўлиб келганлар». Шу боис, устозлик касби ҳамиша шарафланган, шогирдлар ўз муаллимларига эҳтиром кўрсатишган.

Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолган илмни инсонларга тарқатиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган устозларимизнинг касб байрамлари кенг нишонланди. Тадбирда барча устозлар, талабалар, меҳмонлар ҳамда фахрий устозлар иштирок этишди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, юртга тинчлик, ўтганларнинг охирати обод бўлиши Яратгандан сўралди.

Тадбирни 4-босқич талабалари Моҳидил Ҳамзалиева ва Моҳирахон Алишержоновалар салом ва табриклар билан бошлаб, сўз навбатини билим юрти мудирасига беришди. Нозима опа Ибрагимова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Устоз ва мураббийларига йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди. Сўнг мадрасада бир неча йиллар фаолият кўрсатган фахрий устозлар сўзга чиқиб, ўзларининг кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашиб, устозларни янада шижоат билан ишлашга ундадилар.

4-босқич талабаси Муниса Раҳматуллаева энг яхши муаллим бўлмиш Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида салавот ижро этди. Кейин талабалар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётларидан ибратли воқеани саҳна кўриниши сифатида намойиш қилишди.

Сўнгра бошловчилар қатнашчиларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида қизиқарли савол-жавоб ўтказдилар. 3-босқич талабаси Эъзозхон Умаралиева эса «Устозлар» қўшиғини ижро этди. Шундан сўнг устоз ва шогирд муносабатларининг энг гўзал қирраларини намойиш қилувчи Имом Мотуридий ва у кишининг устозлари ҳақида саҳна кўриниши намойиш қилиниб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан ўз ниҳоясига етди. Барча байрам дастурхонига таклиф қилинди.

Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!

Одина Сайдаҳмедова,

 Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира муовини

 
Мавзуга оид мақолалар
Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак давоми...

14:05 / 04.02.2017 5931
              «Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб давоми...

06:19 / 02.03.2017 4546
Тўлиқ мулк бўлиши керак. Бир молда закот фарз бўлиши учун ўша мол ўз эгасига тўлиқ мулк бўлиши шарт. давоми...

08:50 / 04.06.2017 2966
Бир саҳрои аёлнинг Ўғилчаси шўх экан. Ундан зарар кўрмаган Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таомин Тепиб давоми...

01:42 / 12.12.2016 4021