Балоғат ёшида муомала маданияти

0 2 125

      Болалар ўз ота-оналаридаги муомала маданияти ва ҳулқ-атворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга кириб, сотувчига қўпол муомала қилсангиз, қизингиз ҳам келаси сафар дўконга кирганда сотувчига қўпол муомалада бўлади. Агар сиз зиддиятлардан қўрқиб, муаммоли вазиятларда сукут сақлашни афзал билсангиз, бу ҳолат ҳам унинг хотирасида сақланиб қолади. Яхшиси фарзандингизга: «Ўзингга раво кўрган нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрмагунча ҳақиқий мусулмон бўлмайсан» деган ҳақиқатни сингдиришга ҳаракат қилинг. 

         Биз инсонлар билан ҳамжиҳатликда яшаймиз ва бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз «бумеранг» хусусиятига эга. Уларнинг бари, яхшисию ёмони ўзимизга албатта қайтиб келади.  Агар фарзандингиз дугонаси ёки устози ҳақида бирор ножўя гап айтса, уларгача албатта бу гаплар яна бир қанча қўшимчалар билан етиб боришини тушунтиринг. Балки фарзандингиз ёмон ниятда эмас, шунчаки балоғат ёшидагиларга хос бўлган хусусият: ўзини кўрсатиб қўйиш, қанчалик ақлли эканини, ўткир фикрлари борлигини мақтаниш учун шу гапни айтгандир. Аммо унинг оқибатида фақат фарзандингизу унинг дугонаси ва ёхуд ўқитувчиси эмас, балки уларга яқин бўлган бошқа инсонлар ўртасига ҳам низо тушиши мумкин.  Қизингизга дугонаси билан жанжаллашиб ёки гап талашиб қолган пайтида жим бўлишни ва ичида ўнгача санашни ўргатинг. Бу пайтда у ғазабдан анча тушиб қолади ва тўғри сўз тезроқ топилади.  

Умму Муҳаммад Билол

Баҳам кўринг

Leave A Reply