Азиз ота-оналар! Фарзандларингизни “Жажжи академик” билан дўстлаштиришда давом этинг

0 1 192

Ажойиб ва ранг-баранг суратларни бизга жўнатиб, “Менинг ҳам суратим ғолиб бўлармикан?” дея танлов натижасини кутиб ўтирган иштирокчилар-у ота-оналар!

Машҳур хонанда Шаҳзода билан ҳамкорликда ўтказилган “Академик боламан” танловининг “Энг яхши фотосурат” йўналиши ғолиблари ҳам, ва ниҳоят, аниқланди. Таҳририятимизга келган кўплаб фотосуратлар ўқувчиларнинг журналимизга бўлган қизиқиши юқори эканини кўрсатиб турибди. Бизнингча, охирги босқич учун саралаб олинган иштирокчиларнинг ҳар бири ғолиб бўлишга ҳақли эди.

Бизнинг жажжи Марямхон ҳам ушбу танловда иштирок этиб, ғолибаликни қўлга киритди. 

“Жажжи академик” журнали жажжи академик қўлида!”

Тошкент шаҳридаги 134-мактаб ўқувчиси Марямхон Ҳамзабекова эса журналга бўлган қизиқишини ифодалай олган сурати ҳамда “Эртамиз эгалари” кўрсатувидаги ажойиб иштироки учун “Жажжи академик” журнали таҳририяти томонидан ғолиб деб топилди.

IMG_2360

Марямхон Ҳамзабекова:

“Мен кўплаб чет тилларини ўрганишни хоҳлайман. Ҳозир “Жажжи академик” билан халқаро тил ҳисобланадиган инглиз ва рус тилларини ўрганяпман. “Хадича ва бобоси” саҳифасини эса ҳамма ўртоқларимга тавсия қиламан”.

Ғолиблар 2016-йил охиригача “Жажжи академик” журнали обунасига эга бўлишади. Ҳамкоримиз “Академнашр” нашриёти ҳам иштирокчиларга ранг-баранг ва қизиқарли китобларини тақдим этади.

Танлов натижасига бефарқ бўлмаган барча қуйида “Энг яхши фотосурат” йўналишининг сўнгги босқичи учун саралаб олинган ҳамда танловдан ташқари юборилган ажойиб суратларни кузатиши мумкин.

Азиз ота-оналар! Фарзандларингизни “Жажжи академик” билан дўстлаштиришда давом этинг. Балки навбатдаги танловларимизнинг ғолиби айнан сиз бўларсиз.

манба :http://akadem.uz/

Баҳам кўринг

Leave A Reply