Ҳажга оид оят ва ҳадислар

0 1 091

Аллоҳ таоло муборак каломида айтади:

فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ ۖ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا ۗ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ۚ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ ٩٧

 «Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир».
(Ушбу икки оятда Аллоҳ таоло Байтуллоҳнинг фазлини, қибла бўлишга энг ҳақли жой шу ер эканини баён қиляпти. Намоз вақтида у томонга юзланишдан ташқари, имкон топганлар уни ҳаж қилиши ҳам фарз бўлганини эълон этяпти. «Бакка»–Маккаи Мукарраманинг исмларидан биридир. «Бакка» сўзининг луғовий маъноси, «тақиллатиб урмоқ» бўлиб, Маккада ҳар қандай мағрурнинг ҳам бўйни эгилади, шунинг учун уни «Бакка» ҳам деб аталади.)
(Оли Имрон 97 оят)
 
• Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Зулҳулайфада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларига минаётганларини кўрдим. Туяга миниб олгач, талбия айтдилар, туя бўлса, тик турганча қимирламай турди».

• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Ислом амалларидан қай бири афзал, – деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва расулига иймон келтирмоқ», — дедилар. Яна қайсиниси? -деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холис ният билан ҳаж қилмоқ», — деб жавоб бердилар.

• Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Зайд ибн Жубайр Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг уйларига бордилар. Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳовлисида чодир ўрнатилган бўлиб, ҳовли саҳнининг тепасига ҳам ип мато тортилган эрди. «Қаердан умра қилишни бошлайман?» — деб сўради Зайд. Абдуллоҳ ибн Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд аҳлига Қарн деган ердан, Мадина аҳлига Зулҳулайфадан, Шом аҳлига эрса Жуҳфадан бошламоқни фарз қилганлар», — дедилар.

• Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зулҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Яман аҳлига Яламламни, Нажд аҳлига Қарнни мийқот қилиб белгилаб бердилар. Ўша мийқотлар уларга ҳам, бошқа томонлардан ҳаж ва умра қилишни ихтиёр қилганлар учун ҳам мийқот вазифасини ўтайди. Мазкур мийқотларга яқин турганлар учун ўша ўзлари турган ер мийқотдир, ҳатто Макка аҳли ҳам Маккада эҳром боғлайди».

• Абдураҳмон ибн ал-Қосимдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳром боғлаб, Каъбани тавоф қилмоқларидан олдин ҳам, тавоф қилиб чиққанларидан кейин ҳам хушбўй нарсалар суртиб қўярдим», — дедилар.

• Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини ихчамлаб олиб, таҳлил айтганларини кўрдим», — деганлар.

Баҳам кўринг

Leave A Reply