Айрилиқнинг исми борми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетга қарашга юрагинг бетламайди. Ҳар саҳифада у зотнинг номи зикр қилинган, ҳар саҳифада у зотнинг сиймоси. Кўксингга яна ўша аччиқ нарса келиб тиқилади. У ҳақда нималарнидир ёзишга, ўзингни «бўшатиш»га чоғланасан, лекин ёза олмайсан. Бунга ичингда яна нимадир халақит беради. «Улуғлар минган отга минмоқчимисан? Сенинг қандай маънавий ҳаққинг бор?» дегандек бўлаверади.

Сен энди бир ҳақиқатни англагандек бўласан. Атрофингдаги ҳар бир инсоннинг ҳаётингда ўз ўрни бор экан. Кимдир ёнгинангда етмиш йил яшаб ўтиб кетади. Сен унинг келганини ҳам, кетганини ҳам сезмайсан. Гўё у келмагандек, кетмагандек! Бироқ шундай одамлар бор экан, у кетса, ҳаётинг ҳувиллаб қоларкан. Негалигини ўзинг ҳам билмайсан. Сени ич-ичингдан эзиб юбораётган айрилиқнинг исмини тополмайсан. Нима у?

Алишер Назар

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм                Қуйида ёзилажак сатрлар бир инсоннинг бугунги кун йиғисидир. давоми...

04:49 / 23.02.2017 5439
  12 май куни «Muslimaat.uz» да сайтнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. давоми...

01:17 / 15.12.2016 2564
Савол Қайси нарсалар таҳоратни кетказади Жавоб Икки йўлдан чиққан барча нарса, хоҳ у сийдик бўлсин, хоҳ қурт давоми...

14:33 / 17.03.2017 3452