Айрилган биз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрилган – биз! Ўтaяпти-ку кунларим ҳам кунлик бўлиб, Котибларим битиклари энлик бўлиб, Бугун куним ўтганидан хунук бўлиб, Кулса кўзим, йиғлар қалбим, бехабарсиз. Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Давра қуриб ҳангомадан бошла, деманг, Тушунарсиз инжиқликни ташла, деманг, Дардинг ютма, кўзларингни ёшла, деманг, Ютмасам гар, менга тоқат қилолмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Ўнгланмадим, гуноҳларим ортса-ортди, Юзга ажин, пешонага чизиқ тортди, Мижжамизга яширинган ёшлар қотди, Таъриф этсам, тинглаб ёндан жилолмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Улуғларни кўрган кўзни бахт дейдилар, Бахтдан ортиқ қай бойликни тахт дейдилар? Дардга даво табиб номин вақт дейдилар, Бу табибдан дардга даво тополмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Карвонларга отилган кўп лойни кўрдик, Лой отганга сукут қилган сойни кўрдик, Зулматларга маърифатли ойни кўрдик, Қўллари лой, қадри енгил қуллмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Фарзанд кўрай, Устозимдай униб-ўссин, Маърифат-ла жахолатнинг йўлин тўссин, Ўғил бўлса у, Муҳаммад Содиқ бўлсин, Ният қилдим, қўл очиб жим турмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Кўрган икки кўзимизга биз қозимиз, Ўтганларга рози бўлинг, биз розимиз, Айрилган ул улуғимиз – Устозимиз, Ўксик қалбни яна қайта тилмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Булбул учун кўркам боғу-гулзор ширин, Рўзадорга оғиз очар – ифтор ширин, Муҳаббатли кўнгилларга дийдор ширин, Улуғларга меҳр қўйинг, ютарсиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Акбаржон Абдулмажидов
Мавзуга оид мақолалар
               Исломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган асарлар жуда кўп. Уларда ўта фойдали маслаҳатлар тақдим давоми...

00:37 / 15.03.2017 7752
    Кеча 4 май куни Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи анжуманлар саройида аёлқизлар ўртасида бўлиб ўтган Ҳадиси шариф давоми...

06:42 / 07.05.2018 2881
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, суюкли ёр, оқибатли опа ёки сингил, суюкли бувижон. Аёлга давоми...

23:25 / 21.05.2017 3576
Юртимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори маънавиймаърифий, маданийдиний соҳаларга, хусусан, мўминмусулмонлар Умра, Ҳаж зиёратларини адо этишлари учун давоми...

11:09 / 23.04.2019 1432