Аёлларнинг зерикиши ҳақида ўйлар (хотима)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

(Давоми)

  Аллоҳ таоло одамларни мақсадсиз ҳаёт тарзи учун яратмаган. Биз кўпинча тақводор аёлни ажратиб турувчи турмуш тарзини нотўғри тасаввур қиламиз. Бахтиёр оилавий ҳаёт ҳам бизнинг тушунчамизда ниҳоятда янглиш гавдаланган.

Агар эр хотини ҳамда оиласи ҳақида қайғурса, унда улар беташвиш яшайдилар. Яъни аёл кўп ва оғир меҳнат қилмайди; уйда барча керакли маиший техника анжомлари бўлади; эр қорни оч бўлгани учун эмас, рафиқасини ресторанга олиб бориш ёки шаҳар айлантириш мақсадида ишдан уйга шошади; қиммат кийим дўконларига бирга бориб, сабр билан аёлининг бир тўхтамга келишини кутади; эрталаблари барвақт уйғониб, чиройли кийимларни кийиб, ётоққа нонуштани табассум билан олиб киради...

Хуллас, орзулар, хаёллар оғушида учиб юрамиз. Аммо дин киши ҳаётида мустаҳкам ўрнашмагунча мана шундай хом хаёлларни рўёбга чиқариш васвасасига тушиб қолади. Орзулар ушалиши умидида қанча вақт ва руҳий қувватни сарф этиб, кутаверамиз, кутаверамиз, кутаверамиз…

Кутаверишдан фойда бўлмагач эса, олдин илтимос, кейин талаб қилиш, сўнг мажбурлаш йўлига ўтамиз… Ёримизнинг манфаатларини кўзлаб, уни тарбия қиламиз гўё.  Ахир эркак ҳам бахтли бўлишни хоҳлайди-ку, тўғрими? Ана шу бахтни мана биз – аёллар беришга тайёрмиз. Лекин биз суюклиларини бахтли қилмасдан туриб, ўзларининг саодатга эришишга ҳақлари бормикин?!

Ўзимизга-ўзимиз «Уй бекаси мамнун бўлмагунча эр ҳамда болалар хурсанд бўла олишмайди» каби шиорлар тўқиб олганмиз. Ўзига бино қўйган ишёқмас тимсоли шунчалик ёқиб қолганки, унга ўхшашга ҳаракат қилиб, эринчоқлик, бекорчилик, нафс ва ҳоказо иллатлар измига тушиб қолиб, зерикишни бошлаймиз.

Эркаклар ҳам ўз навбатида барча керакли шароитларни яратиб қўйган. Улар ортиқча иш билан банд қилмасалар-да, рафиқаларининг кети узилмас ношукрликларини жаҳл билан айта бошлайдилар. Бунинг давоси оддий: аёл кишини бекорчилик сабабларидан айириб қўйишдир.

Руҳий тарбия ила юрагингиз чигилини ёзинг. Ишонинг, бунда сизнинг ҳамма эҳтиёжларингизни қондирувчи туганмас фойдалар, ажиб ихтиролар ва кутилмаган шодликлар мавжуд. 

 

Наталья Лайло Баходиридан ГЎЗАЛ таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

10:25 / 20.02.2017 3239
Ёқутлар билан инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар давоми...

05:35 / 23.01.2017 4935