Аёлларнинг ишлаши хусусида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Mawdoo3.com

Араб тилидан Зарнигор Аҳмадалиева таржима

Аёлларнинг ишлаши

Аёлларнинг ишлаши айни пайтда дунёда энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада кишилар буни қўллаб-қувватлайдиган ва қарши чиқадиган икки гуруҳга бўлинганлар. Баъзилар аёл киши ишламай, фарзандлари ва турмуш ўртоғининг риоясини қилиб, уйда қолишини афзал билсалар, баъзилар эса унинг ишлаши ўзининг шахсий ривожланиши, шу билан бирга, жамият ривожланиши учун ҳам зарурий эканини таъкидлайдилар. Шу ўринда биз икки тарафга ҳам қулоқ тутиб, мавзунинг ижобий ва салбий жиҳатларини кўриб чиқишга уринамиз.

Ислом нима дейди?

Маълумки, Ислом аёлларнинг ишлашига рухсат беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг даврларига назар ташласак, аёллар бир қанча вазифаларда ишлаганларини кўришимиз мумкин. Чунончи, баъзи аёллар эркаклар билан бирга уруш майдонига чиқиб, жангда яраланган аскарларнинг парвариши билан машғул бўлганлар. Яна бир қанча аёллар мусулмонларга дин ишларини ўргатиш ва таълим бериш билан шуғулланганлар. Бунинг энг яққол мисоли Саййида Оиша розияллоҳу анҳодирлар. Зеро, у киши саҳобаларга ҳадисдан таълим берар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилар эдилар.

Бугунги кунимиз

Уйғониш даврида бутун дунёда аёлларнинг ишлаш борасида эркинликлари кўп эмасди, улар фақат торроқ доирадаги соҳаларда ишлашарди. Жаҳон урушларида кўплаб эркаклар вафот этгач, аёллар ишчи кучидаги нуқсонни тўлдириш учун ишга чиқишларига тўғри келди. Шундан сўнг жаҳонда аёлларнинг ишлашига нисбатан дунёқараш ўзгарди.

Ҳозирги пайтда эса аёл киши ҳар тарафлама жамиятнинг ярмига айланган. Университетларда дарс беради, бир қанча мансабларда эркак кишига рақобатчи бўла олади, баъзи ишларда эса эркаклардан аввал етакчиликни ҳам қўлга олиб улгурган.

Шунингдек, таълим, тиббиёт, фармацевтика, муҳандислик, саноат каби соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган аёллар ҳам талайгина. Филлипин, Покистон каби бир қанча давлатларда эса давлат раҳбари, бош вазир каби юқори лавозимларни эгаллаган аёллар бор.

Ижобий тарафлари

  • Ўз шахсиятини ривожлантириш имконияти туғилади.
  • Кўпроқ ижтимоийлашади, кундалик тарзда жамиятдаги воқеликдан хабардор бўлиб туради.
  • Ишда ва уйда ҳамоҳанг тарзда муваффақиятга эриша олса, фарзандларига ва жамиятдаги аёлларга ўрнак бўлади.
  • Оиласи ва жамияти тараққиётига ҳисса қўшади.

Салбий тарафлари

  • Уй ишлари ва фарзандлар тарбиясига улгурмай қолиши мумкин.
  • Ишдаги ҳолатлар аёлнинг руҳиятига таъсир қилади, сурункали чарчоқ ва асабийлашиш оиладаги ўзаро муносабатларга салбий таъсир қилмай қолмайди.
  • Вақти етмаганидан турмуш ўртоғига ва ўзига етарлича эътибор бера олмай қолиш эҳтимоли бор.

Мавзуга оид мақолалар
   Мана Рамазон ойи ҳам сизлар билан тезда видолашмоқда. Рамазоннинг кеча ва кундузлари орасида Аллоҳга давоми...

07:28 / 09.02.2017 4162
Менинг Рамазондаги режаларим Мен сизларга ҳар йилги Рамазонда амал қиладиган оддий бир давоми...

08:42 / 10.11.2016 3962
embedhttpswww.youtube.comwatchv7sPbYQ7z4Eampfeatureyoutu.beembed

06:03 / 19.05.2015 13185