Аёлларга хос масалалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга хос бўлган иштибоҳли масалалар. Шубҳали масалаларни келтиришдан аввал ҳайз, нифос ва истиҳоза ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтамиз. Аёлларда 3 хил қон келади: 1.Ҳайз. Балоғатга етган ва иёс ( ҳайздан қолиш ) ёшига тўлмаган аёлнинг бачадонидан ҳеч қандай касаллик ёки ҳомиладорликсиз ҳар ойнинг маълум кунларида келадиган қондир. Аёл эллик беш ёшида иёс ёшига етган ҳисобланади. Ушбу ўриндаги 55 ёш масаласи нисбий ҳисобланади. Мухтасарнинг ҳошиясидаги ва бошқа жойларда келтирилган «иёс» ёши ҳақидаги маълумотлар ҳам шу каби нисбий ёки ғолиб эътибори билан белгиланган. Аслида, бу масаладаги ёш ҳар бир аёл учун алоҳида ҳисоб қилинади. Яъни ҳар бир аёл учун ўзига иёс муддати махсус бўлади. Ҳайз муддатининг ками уч, кўпи ўн кундир. Имом Тобароний ва Дора Қутний Абу Умома розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига биноан: «"Бокира қиз ва жувон учун ҳайзнинг энг кам муддати 3 кеча-кундуз бўлиб, энг кўп муддати 10 кундир». 2.Нифос. Аёллардан туғишдан сўнг келадиган қондир. Муддатининг кўпи қирқ кундир, ками учун маълум бир чегара белгиланмаган. 3.Истиҳоза. Аёлларда ҳайз ёшидаги аёлларда уч кундан оз ва ўн кундан кўп муддатда, нифосда эса қирқ кундан сўнг ҳам (томир ёрилиши туфайли ) келадиган қондир. Туҳур ( ҳайздан покланиш ) муддати Икки ҳайз орасидаги поклик муддати камида ўн беш кундир. Энг кўп муддати белгиланмаган. Фақат истиҳоза қони келаётганида балоғатга етган аёлнинг ҳайз муддати ўн кун, покланиш ҳолати ўн беш кун, нифос муддати эса қирқ кун қилиб белгиланади. Аллома Биркавий «Ҳайз» ҳақидаги рисолаларида ҳайз кўрувчи аёлларни уч туркумга бўладилар: 1. Мубтадиа ҳайз ёки нифоси биринчи марта келган аёл. 2. Муътада – ўз одатига кўра ҳайз ёки нифос кўрадиган аёл. 3. Мутаҳаййира – ҳайз ёки нифос одатини ( қон келадиган кунларини ) унутиб қўйган аёл. Мутаҳаййира – музилла ҳам деб номланади. Унинг бир қанча ҳолатлари бор. Масалан, аёл ҳайз кунларининг неча кунлигини ва ҳайзи ойнинг бошидами ёки охиридами адаштириб қўяди. Унда қон келиши давом этаверади. Агар ойнинг охирида ҳайздан покланиш кераклигини билса-ю, лекин ҳайз кунларининг сонини билмаса, 20 кунча ҳар бир намоз вақти учун таҳорат олади. Чунки у мана шу муддат ичида пок бўлганига ишонч ҳосил қилади. Сўнгра бундан кейинги 7 кун ичида ҳам ҳайз ва поклик муддатида шакка тушганлиги учун юқорида айтганимиздек таҳорат олаверади ( ҳар намоз вақтига ). Ойнинг охирги қолган 3 кунини ҳайз муддати деб ишониб, шу муддатда намоз ўқимайди. Ойнинг охирида ҳайздан чиқишлигини билгани учун ғусл олади. Агар ойнинг 20 куни ўтгандан кейин қон кўришини билса, аммо ҳайз кунларининг қанчалигини билмаса, 20 кундан кейин 3 кун намозни ўқимайди. Сўнг ойнинг охиригача ғусл билан намоз ўқийди. Ҳайз қонининг неча кун келишини биладиган аёл, ойнинг бошидами, охиридами ёки ўртасидами ( аниқ ўрнини ) унутиб қўйди. Агар 4 кунлик ҳайз кунларини ойнинг охирги 10 кунлиги ичида адаштириб қўйса, 10 куннинг бошидаги 4 кунда таҳорат билан намоз ўқийверади. Ойнинг охиригача эса ғусл билан намоз ўқийди. Беш кунлик ҳайз ҳам шунга қиёсланади. Олти кун ҳайз муддатини 10 кун ичида янглиштирган пайтда, 10 куннинг 5- ва 6- кунларини ҳайз куни деб ишонч ҳосил қилаверади. Шунда бешинчи, олтинчи кунлардаги намозни ўқимайди. Бу кунлардан (5-6 кун) олдинги 4 куннинг намозини таҳорат билан, бу кунлардан кейинги ( қолган 4 ) кундаги намозни ғусл билан ўқийди. Бир аёл ўзининг ҳайзи ҳар ойда бир марта келишини ва охири ойнинг ярмида тўхтаганини эслади, бундан бошқасини эслай олмади. Шунда у ойнинг аввалги ярмида ҳайз билан туҳур муддати ва туҳурга кириш муддати орасида иккилангандир. Аммо бирор нарсани асло эслай олмаса, у аёл ҳар вақт туҳур билан ҳайз орасида иштибоҳ қилувчи аёл ҳисобланади. Унинг ҳукми ҳайз билан туҳур ва туҳурга кириш муддати орасида иккиланишнинг ҳукмидир. Бу ҳайздан чиқиш вақти ва туҳурга кириш вақти бўлгани учун ғусл олаверади. Музилланинг ҳукми ҳақида хулоса шуки: У таҳарри қилади (текшириб кўради). Қачон ҳайз билан ҳайзга кириш муддати ва туҳур муддати орасида иштибоҳ қилса ( шубҳага тушса ), ҳар бир намоз учун таҳорат олади. Агар ҳайз билан туҳур орасида ва туҳурга кириш муддати орасида иштибоҳ қилса, ҳар бир намоз учун ғусл олади. Бундан келиб чиқадики, унинг таҳарриси поклик муддати эканлигини аниқласа, бу аёлга тоҳирот ( ҳайздан покланган аёллар )нинг ҳукми берилади. Таҳарриси ҳайз муддати эканини белгиласа, ҳайз кўрувчи аёлларнинг ҳукми берилади. Чунки «Ғолабатуз-зонн» шаръий далиллардандир. Гумонига бирор нарса ғолиб келмаса, бу аёл ҳукмларда эҳтиётроғини олади. Яъни аёлнинг наздида ўзи ҳайзлик муддатидами ёки бу муддатга кирганми ёки поклик муддатидами, буларнинг бирортаси устун келмади ( аниқ бўлмади), балки уччала ҳолат ҳам гумонига баробар келди. Шунинг учун ибодат ўринларида эҳтиёткорроқ бўлиб, ҳар бир намоз учун таҳорат олиб ўқийверади. Нифосдаги иштибоҳ Агар бола тушиб қолганда унинг хилқатини ( аъзоларини ) ажратса бўладими ёки йўқми билмаса ва ҳайзи тўхтагани сабабли на ҳомиланинг қанчалигини (неча ҳафталигини ) билмаса, қон давомий келаверса, ҳайз кунлари деб ишонч ҳосил қилиб намозни тарк қилади. Сўнгра ғусл олади ва маъзур (узрли киши) каби намоз ўқийди. Масалан, ҳайз муддатини 10 кун, поклик муддатини 20 кун ва нифос муддатини 40 кун дейлик, ҳайз кунларининг аввалида боласи тушиб қолса, хоиза ё нуфосолигига аниқ ишониб, 10 кунлик намозни тарк қилади. Сўнг ғусл олади. Нуфосо ёки тоҳиротлигига эҳтимол қилиб шак-шубҳага боргани сабабли 20 кун намоз ўқийди. Сўнгра ўзининг ҳоиза ёки нуфосолигига ишониб, 10 кун намоз ўқимайди, кейин ғусл олиб 40 кун ( нифос муддати ) тўлиқ бўлганига ишонч ҳосил қилиб 20 кун намоз ўқийди. Бундан кейин унинг одати ( қон кўриш муддатлари ): ҳайзи 10 кун, туҳури 20 кун ҳисобланади. Ҳайз кунлари ўтгандан сўнг боласи тушиб қолса, шак сабабли мана шу вақтдан бошлаб туҳурдаги одати миқдорида намоз ўқийди. Сўнг ишонч билан ҳайздаги одати миқдорида ( муддатида ) намоз ўқийди. Буларнинг барчасининг хулосаси шуки: шак учун (шубҳага борилганда) маълум ҳукм йўқдир, эҳтиётини қилиб, амалларни бажаришлик вожиб бўлади. Ҳайзи тўхтаб, келмай турганлиги сабабли ҳомиланинг қанчалигини билмаганининг ҳукми ўтди. Аммо 120 кун қон кўрмаса, сўнг бола тушиб қолса унинг хилқати ( қўли ё оёғи, тирноқ, сочлари ) равшан бўлади. Чунки 120 кундан кейин бола ҳукмида бўлади ва у тушиб қолса ҳам она нуфасога айланади. Туҳур муддати эканига ишонч ҳосил қилмаган кунларда намоз ўқимайди. Бунга ҳайз ёки нифос кўриш эҳтимоли бўлган ( 40 куннинг бошидан 10 кун ва охиридан 10 кун каби ) кунлар, ҳамда фақат «ҳайз куним», деб ишонч ҳосил қилган кунлар киради. Нифос билан туҳур орасида иккиланган ҳамда фақат «туҳур муддатим» деб ишонган кунларда ғусл қилиб, узрли каби намоз ўқийверади. Ҳомиладан сақланиш учун ишлатилган воситалар сабабли ҳайзнинг муддати ўзгарса, бу истиҳоза қони ҳисобланмайди, балки ўзгарган кунлари ҳайз одатига айланади.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv2YAfwGqopgembed

07:02 / 04.03.2017 5877
ФИҚҲ ИЛМИНИНГ САМАРАСИ, УНИ ЎРГАНИШ ВА ЎРГАТИШНИНГ ҲУКМИ ҲАМДА ФАЗЛИ ҲАҚИДА Фиқҳ илмининг самараси Фиқҳ давоми...

10:11 / 31.07.2018 3198
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Бандаларига ҳалолликни фарз қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Умматига давоми...

12:50 / 03.06.2017 16930
embedhttpyoutu.be5eKBuY3YAPEembed

10:43 / 29.11.2016 5718