Эронда аёллардан биринчи марта Президентликка номзод
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Теҳрон. FARS NEWS ахборот агентлигининг хабар беришича, Эронда президентлик сайловларида биринчи марта аёл киши иштирок этади. 46 ёшлик Розия Омидвар сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтди.

Эълон қилинишига кўра, унинг мақсади президент сифатида мамлакатда умумий аҳволни яхшилаш ва Эрон халқига хизмат қилиш. Эрон конституциясига мувофиқ, давлат бошлиғи сифатида аёл киши бўлиши тўғридан-тўғри таъқиқланмаган. WORLD BULLETIN хабарига кўра, бўлажак сайловларда қатнашиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш 7 майда бошланди ва 11 майда ўз ниҳоясига етади. 12-16 май кунлари давомида Эрон васийлик кенгаши ҳар бир номзодни кўриб чиқади ва улар зарурий талабларга жавоб бера олишини аниқлайди. 24 майдан бошлаб номзодларнинг сайлов олди компаниялари бошланади ва у 12 июнда тугайди. 14 июнда Эронда   ўн биринчи  марта президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайловчилар ҳозирги амалдаги Президент Маҳмуд Аҳмадинежад давомчисини сайлайдилар. Амалдаги президентга, қонун бўйича, президентликка учинчи марта номзодини қўйишга рухсат берилмайди. «Ислам для всех»дан олинди. Муслима Робиъа таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvgsRgrEdAegfeatureyoutu.beembed

00:51 / 05.06.2018 3040
   Ҳар гал Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақларида нимадир ёзмоқчи бўламану, икки мисра ёзарёзмас, фикримдан қайтаман. Шу тариқа ўндан давоми...

00:20 / 08.04.2019 3221
 Ўта қари шахс рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб давоми...

04:32 / 18.11.2016 6514
Доктор Аҳмад Алвашнинг айтишича, кўпчилик нима учун тасаввуф Исломнинг илк даврларида пайдо бўлмай, саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин вужудга келган, деб савол давоми...

02:30 / 23.12.2014 2775