Тожикистон Президентининг фикрича, фақат аёллар акушерлик қилишлари лозим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушер-гинеколог бўлиб эркаклар эмас, айнан аёллар меҳнат қилиши лозим, деб таъкидлади. Бу ҳақида «Интерфакс» маълум қилди.
Президентнинг айтишича, мамлакатнинг узоқ минтақаларидаги туғруқхоналарда акушер-гинеколог сифатида кўпроқ эркаклар фаолият кўрсатаётганлиги сабабли аёллар уй шароитида туғишига тўғри келмоқда. У яқинда республика шарқидаги Рашт туманининг туғруқҳоналаридан бирига қилган ташрифи чоғида биронта аёл акушерни учратмагани ҳақида сўзлади. «Ўша вақт мен танқидий фикрлар билдириб, динимизни инобатга олиб, бундай тор мутахасcисликларга қизларни жалб этиш зарурлигини айтдим», дейди Имомали Раҳмон. Тожикистон Президенти Таълим Вазирлигига Тиббиёт олийгоҳларида узоқ минтақалардан келган қизларга «гинекология» мутахассислиги бўйича бепул таълим олиш учун квоталар ташкил қилиш тўғрисида топшириқ берди. Имомали Раҳмон 25 % тожик аёллари уй шароитида туғишни ихтиёр этишлари ва бунинг натижасида гўдаклар ва оналар орасидаги ўлим ҳолатининг ўсишини айнан эркакларнинг гинеколог лавозимида ишлаётгани билан боғлади.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Эътибор берганмисиз, турли хил хонадонларнинг ҳидлари ҳам турлитуман бўлади. Кимнидир уйига кирсангиз, димоғингизга хушбўй ҳид урилади ва енгил, ёқимли нафас давоми...

09:15 / 26.01.2017 6563
Булғорда «Мусулмон тафаккури миллий, ҳудудий ва тамаддун ўлчовлари» номли халқаро илмийамалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур тадбир «Татар художўйлари» йили давоми...

07:51 / 17.02.2017 2469
Кичкинагина Фотима исмли қизалоқ бор. У жудаям аҳил ва иноқ бир хонадонда ўсиб улғаймоқда. Отаси такси ҳайдовчиси, онаси эса ҳамшира. Фотиманинг отаонаси ҳеч ҳам давоми...

23:16 / 01.12.2016 4040
Банда бир неъматга шукр қилишлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиб, ўша неъматдан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида фойдаланмоғи лозим бўлади. Шу билан бирга, баъзи давоми...

10:26 / 19.01.2017 5316