Австралияда биринчи марта исломий фильмлар фестивали бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Перт шаҳрида бошланган ушбу мусулмон фильмлари форумида мамлакатдаги ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳаёти ҳақида суратга олинган 60 та фильм намойиши бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашларича, ушбу фестивал Австралияда биринчи марта ўтказилмоқда. Фестивал дастури доирасида фильмларнинг тақдимотлари Перт ва Мелбурн шаҳарларида бўлиб ўтади. Фильмлар намойишига 1000 тагача томошабин ташриф буюриши кутилмоқда.
Шуниси эътиборга лойиқки, фестивалдаги танлов иштирокчилари - кинорежиссёрлар орасида нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам бор. Улар ўз кинокартиналарида мусулмон жамиятлари маданияти, исломофобия, ирқчилик ва бошқа шу каби ҳолатларни ёритганлар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Улуғбек жаҳонгир Темурнинг Ироқ ва Озарбайжонга қилган ҳарбий юриши вақтида 1394 йил 22 мартда Эроннинг давоми...

04:07 / 13.12.2016 3700
Ишонч билан айта оламизки, ўтган 2019 йилда муслима аёл нафақат итоаткор хотин ва меҳрибон она бўлиши, балки давоми...

22:43 / 14.01.2020 4736
Ислом тарихида ва бугунги кунимизда жаҳон тамаддунининг илм, ҳуқуқшунослик, тадбиркорлик, адабиёт ва бошқа давоми...

06:39 / 02.02.2017 9209

14:35 / 09.12.2016 5119