Австралия банки ҳижобни дресс-кодга киритди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Австралиянинг йирик банкларидан бири ўз ходимларининг дресс-кодига (кийиниш меъёрлари) ўзгартиришлар киритди.  Муассасада шариат аҳкомларига риоя қилувчи бир қанча муслималар ишлагани сабабли молиявий ташкилотнинг  раҳбарлар кенгаши томонидан бу каби қарорни қабул қилишган.

Эндиликда шу банкда айнан муслима ходималари учун шариат меъёрларига жавоб берувчи  махсус шаръий либос  тадбиқ қилинади. Ҳижоб-униформани  дизайнер  Карла Зампатти тайёрлаб беради. Бош кийимга  эса банкнинг ранглари сираси  уйғунлиги  ҳамда соҳавий логотипи билан  ишлов берилади.

Ҳижоб ўровчи банк ҳодималари бу янгиликни эшитиб, жуда хурсанд бўлганликларини,  ўзларини қимматли ходимлардан  деб ҳис қилишганларига иқрор бўлдилар. Компаниянинг мутаносиблик бўлими раҳбари Эйнсли ван Онселеннинг таъкидлашича, улар турли маданият ва эътиқоддаги кишиларни эътироф қилишларини айнан мана шу йул билан кўрсатиб бермоқчилар.

манба:islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмини Исломга даъват қилгач, Қурайш отабоболарининг динини тарк давоми...

13:57 / 19.02.2017 7351
 Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушергинеколог давоми...

13:53 / 21.12.2016 3175
Бандаларига Рамазон рўзасини фарз қилган ҳамда ҳар бир нарсани ўлчов ва ҳикмат ила яратган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

14:53 / 24.12.2016 3908
embedhttpsyoutu.be27OsM8JqhjEembed

09:23 / 22.11.2017 2678