Аврат масаласи

0 400

«Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради.

Шариатда эса беркитилиши вожиб ва назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир.

Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.

Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно. Намоздан ташқарида икки оёқ ҳам авратдир. Бошга ўралган рўмол фақат сочларини эмас, балки томоқларни, кўксларни ва кўкракларни ҳам тўсиб туриши керар.

«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:

  1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
  2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.
Баҳам кўринг

Leave A Reply