Ассалом, моҳи муборак!

0 546

Ассалом, эй моҳи олий қадру қиймат, ассалом,

Ассалом, эй манбаи эҳсон каромат, ассалом,

Ассалом, эй боиси хайру саховат, ассалом,

Ассалом, эй моҳи пур лутфу латофат, ассалом,

Бизни шод этдинг келиб, эй моҳи шодлик, ассалом!

Интизор эдик йўлингда, эй моҳи раҳматнамо,

Хуш келибсан, ҳоки пойинг дийдам узра тўтиё,

Сен эрурсан ҳамма умматга мероси Мустафо,

Ҳурматингдан осийларни мағфират айлар Худо,

Сен келиб, оламни қилдинг ғарқи раҳмат, ассалом!

Эл ичида гарчи моҳсан, мартабанг кундан зиёд,

Келганингда барча малоикалар қилурлар хайробод,

Йилда бир олам элига кўп етар сандан мурод,

Неча муфсидлар бошидан айладинг дафъи фасод,

Ер юзини пок айладинг, бўлгин саломат, ассалом!

Келганингдан шукр Аллоҳга, шод бўлди хосу ом,

Масжид ичра бўлди мўминлар ҳамма соҳиби қиём,

Ҳам хузуъу, ҳам хушуъу, ҳам қилиб хатми калом,

Неъмати бисёрни эҳсон этарлар вақти шом,

Қайси вақтда бор мунча хайру барокат ассалом!

Баҳам кўринг

Comments are closed.