Ашуро кунинг фазилати

0 1 401
Ашуро куни фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳтарам жамоат! Мана, Аллоҳ таборака ва таолонинг марҳамати ила янги 1438 ҳижрий санага ҳам соғ-саломат ва тинчлик-омонликда етиб келдик. Барчаларимизга янги ҳижрий сана муборак бўлсин! Аллоҳ таоло янги йилда барчаларимизга саодатли ва баракали умр берсин ва ҳар доим савобли амалларни қилишимизни насиб айласин! Аллоҳ таолонинг ойлари ва кунлари ичида шундайлари борки, унда қилинган ибодат ва солиҳ амаллар эвазига бошқа ой-кунлардагига нисбатан бир неча баробар ортиқ савоблар берилади.
Бу ой ва кунларнинг қайта айланиши билан бандаларига ажр мукофотларни тўлиқ қилиб бериш ва фазлу карамини янада зиёда бўлиши учун, яхшилик мавсумларини давомли қилиб қўйгани барчамизга катта бир неъматдир.Муборак ҳаж мавсуми тугаши билан, унинг ортидан яхшиликлар билан тўла, ҳурмати баланд Аллоҳнинг Муҳаррам ойи кириб келди. Муҳаррам ойи ҳам уруш ҳаром қилинган тўрт ойлардан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:

 

إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ (سورة التّوبة/36

яъни: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир*. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз!
Ояти каримада уруш ҳаром қилинган тўрт ой – Зулқаъда, Зилҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир. Маълумки, Ислом дини таълимоти бўйича Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан бири бўлиб, Аллоҳнинг ойи, деб ҳам номланади. Муҳаррам ойининг Ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтганлиги сабабли, бу ойнинг ўнинчи кунига нисбатан “Ашуро” ойи дейиш урфга айланган.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, шу куни, Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари “Жудий” тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида шу куни рўза тутганлар.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Ашуро куни Фиръавннинг исканжасидан қутқарганлиги ҳақида Ибн Аббос розияллоҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
» قَدِمَ النَّبِىّ ُصلى الله عليه وسلم: الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ صِيَامًا يَوْمَ عَاشُورَاءَ ، فَقَالَ : مَا هَاذَا ؟ قَالُواْ : يَوْمٌ صَالِحٌ نَجَّى اللهُ فِيهِ مُوسَى وَبَنِى اِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى ، فَقَالَ : اَناَ اَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَاَمَرَ بِصِيَامِهِ » ( متفق عليه

яъни: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро кунида рўза тутганларини кўрдилар ва: “Бу қандай кун?” – деб сўрадилар. Улар: “Бу – Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Бани Исроилни душманларидан қутқарган муборак кун. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутганлар” – дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман” – дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар”.

Жоҳилият арабларининг ҳам Ашуро кунида рўза тутиш одатлари бор бўлган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидаги ҳадисни марҳамат қиладилар:

» كَانَ يَوْمُ عَاشُورَاءَ يَوْمًا تَصُومُهُ قُرَيْشٌ فِى الْجَاهِلِيَّةِ ، وَكَانَ يَصُومُهُ رَسُولُ اللهِ صلعم بِمَكَّةَ ، فَلَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ فُرِضَ صِيَامُ شَهْرِ رَمَضَانَ ، فَقَالَ النَّبِىُّ صلعم : اِنِّى كُنْتُ اُمِرْتُ بِصَوْمِ يَوْمِ عَاشُورَاءَ ، فَمَنْ شَاءَ صَامَ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَ » ( متفق عليه

яъни: “Ашуро куни Қурайшийларнинг жоҳилият даврида рўза тутадиган куни эди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу куни рўза тутар эдилар. Мадинага келганларидан кейин Рамазон ойи рўзаси фарз қилинди. Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен Ашуро куни рўза тутишга буюрилган эдим, энди эса хоҳлаган киши рўза тутсин, хоҳлаган киши тарк қилсин”, — дедилар”.

Юқоридаги ҳадисдан маълум бўладики, Исломнинг аввалги даврида Ашуро кунида рўза тутиш мусулмонларга фарз бўлган. Ҳижратнинг иккинчи йилида Рамазон рўзаси фарз қилингач, Ашуро рўзасининг фарзлиги бекор қилиниб, нафл бўлиб қолган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишнинг фазилати ҳақида:» يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْ

مَاضِيَةَ

яъни: “Ўтган бир йилда қилинган гуноҳларга каффорат бўлади” – деб марҳамат қилганлар.
Яна бошқа бир ҳадисда » (رواه مسلمэса:

» افضل الصيام بعد رمضان شهر الله المحرم وافضل الصلاة بعد الفريضة صلاة الليل » (رواه ﻣﺴﻠﻢ

яъни: “Рамазон ойи рўзасидан кейинги Аллоҳ ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзанинг савоби улуғдир. Фарз намозидан кейин эса кечаси туриб адо этилган нафл намози афзалдир”, дейилган.
Бундан ташқари бу кунда қилинган солиҳ амалларга Аллоҳ таоло улуғ ажру мукофотлар беради. Бу кунларда мўмин-мусулмонлар янада саховатли бўлиб, хайру эҳсонни кўпайтирмоқликлари лозим. Чунки, хайру эҳсон ибодатларнинг энг улуғларидан бўлиб, унинг эвазига бериладиган савоб ҳам беқиёсдир. Албатта, эҳсонни авваламбор оила аҳлларидан, энг яқин қариндошлардан бошламоқлик шарт. Ундан кейин имкон бўлса, қўни-қўшни ва эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатиш керак бўлади. Бу хусусда Пайғамбаримиз соллаллоҳулайҳи васаллам шундай марҳамат қилса, яъни рўзғорини бут қилиб берса, Аллоҳ таоло йил давомида унинг ризқига кенгчилик беради”. Имом Суфён ас-Саврий ҳазратлари: “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб кўрдик ва унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Дарҳақиқат, эҳтиёжмандларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига хизмат қилиш билан бирга, дунёвий ишларнинг ривож топишига, оилаларимизга барака киришига ҳам сабаб бўлади.
Хайру эҳсон ибодатларнинг энг улуғларидан бўлиб, унинг эвазига бериладиган савоб ҳам беқиёсдир. Албатта, эҳсонни юқорида айтилганидек, авваламбор оила аҳлларидан, энг яқин қариндошлардан бошламоқлик лозим. Ундан кейин имкон бўлса, қўни-қўшни ва бегоналарга мурувват кўрсатиш керак бўлади. Яна шу нарсани қайд этиб ўтиш лозимки, Ҳукуматимиз томонидан камтаъминланган оилаларга, етим-есирларга ва қария отахон ва онахонларга моддий ва маънавий ёрдам бериб келинмоқда. Аҳолимиз орасида ўзига тўқ, тадбиркор ва ишбилармон кишилар ҳам борки, улар фақат ўз манфаатларини эмас, балки, юртимиз фаровонлиги, халқимизнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида ҳам қайғурадилар. Динимиз таълимотига кўра, закотини ўз вақтида берадиган, муҳтожлар ҳолидан тез-тез хабар оладиган саховатли ва мурувватли инсонлар Аллоҳ таоло томонидан беқиёс ажру савобларга эга бўлиб, икки дунё саодатига муваффақ бўлурлар.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

مَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالْأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (سورة البقرة/215

яъни: “…Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: “Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: “Кимки бир яхши амални ният қилсаю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб унга ёзиб қўяди. Агар ният қилсаю адо ҳам этса, Аллоҳ таоло унга яхши амали учун етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача ажр берур. Агар бирор ёмон амални ният қилсаю уни бажармаса, Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни ният қилсаю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Яхшиликнинг катта-кичиги, ози-кўпи бўлмайди. Биров моли билан (бу саховатдир), биров қўли билан, яна бошқаси чиройли сўзи билан яхшилик қилади. Ҳатто бошқалар йўлидаги халақит бераётган шохчани олиб ташлаш ҳам яхшиликка киради. Одамларга озор етказмаслик ҳам – яхшилик, етим-мискинларни тўйдириш ҳам – яхшилик, бировга чиройли муомала қилиш ҳам – яхшилик.

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин, агар у биродарингга очиқ юз билан қараш бўлса ҳам”, — деганлар (Имом Муслим).

Аллоҳ таоло барчаларимизни хайру саховатли, яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин. Юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо айлаб, барчаларимизни бу кунларнинг файзу футуҳларидан баҳраманд бўлиб, солиҳ амалларни давомли ҳолатда қилиб боришимизни насибу рўзи айласин! Янги ҳижрий 1438 сана барчамизга қутлуғ ва муборак бўлсин. Омин.

Баҳам кўринг

Leave A Reply